1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Самолётда оғиз очиш ва ёпиш

11-04-2022, 11:13 547 Ўқиш режими + -
Бир киши тонг отишидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у осмонда тонг отганлигига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак.
Агар самолётда учиб кетаётганда тонг отганлигини   кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга қўнганда ҳали тонг отмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади.
Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди.
Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради. 
Манбалар асосида Р. Акбаров тайёрлади