Зиёрат одоби
Дарҳақиқат, халқимизда зиёрат қилишнинг ҳам ўз одоблари мавжуд. Бу одобларда зиёрат қилишнинг маълум меъёр ва қоидалари жамлангандир. Ана шу меъёр ва қоидалар асосида зиёрат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Зиёратгоҳларни зиёрат қилишда энг аввало зиёрат нима эканлигини билиб олиш лозим.
Зиёрат нима?
“Зиёрат” арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “ташриф”, “бориб кўриш” маъноларини ифодалайди. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу сўзга қуйидагича изоҳ берилади:
“ Зиёрат- арабча сўз бўлиб, у ташриф, табаррук жойларга сафар қилиш”. Ўтган аждодларимизнинг дафн қилинган жойларни бориб кўришдир зиёрат дейилади. Биз ўтган аждодларимизни хотирлаш ва улардан ибратланиш, охиратни эслаш учун зиёратга борамиз. Зиёратгоҳларга бахт ёки омад сўраш ёки уларни тавоф қилишлик учун бориш мумкин эмас. Чунки бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: “Зиёратгоҳ(қабр)ни зиёрат қилишни истаган киши зиёрат қилсин, чунки уларнинг зиёрати бизга охиратни эслатади”. ( Бухорий ривояти).
Зиёратга инсон баъзан ўзидаги хафачиликни, ғамни кетказиш учун ҳам боради. Ўтган аждодларлар ётган жойларга ташриф буюришимиз билан биздаги қайғу-ғамлар кетади. Бу ҳақда шоир Чустий шундай ёзади: Индамаслар оламин сайр айладим, Сайр этиб мен бериё хайр айладим. Энг ажаб олам экан бу олами, Сайр қилсин бўлса ҳар кимнинг ғами.
Зиёратга борадиган киши аввало танасини поклаб, ўзини тартибга келтиради. Зиёрат қилувчи зиёратга боришдан олдин киядиган кийимларига алоҳида эътибор беради. Унинг кийимлари тоза-озода бўлиши, очиқ-сочиқ кийимлар эмас, миллий ва диний қадриятларимизга мос келадиган кийимлар бўлиши лозим. Зиёрат қилувчи киши зиёратгоҳга дафн қилинган аждодларимиз руҳини хотирлаш учун борар экан, у ердаги мўътабар кишиларни хаёлан тирик, ҳисоблайди. Ва зиёратоҳга кириш билан у ерда дафн қилинган зотларга салом беради. Унинг саломи қуйидагича бўлиши мумкин : “ Ассалому алайкум, аҳли-қубур, сизларни худо раҳмат қилсин”. Зиёрат одоблари қуйидагилардан иборат:
Инсон зиёратгоҳларга бориб, зиёрат одобларига амал қилган ҳолда ўтган аждодлар руҳини хотирласа, уларнинг ҳаққига дуо қилса, катта савобларни қўлга киритади. Ўтган аждодлар ётган табаррук жойларини зиёрат қилишнинг эса тарбиявий аҳамияти каттадир.
Зиёратгоҳларга зиёрат учун бориш инсонларнинг қалбларни юмшатади, инсоннинг руҳий чарчоғини ёзади, қайғу-аламини кетказади. Инсонни бошқалар билан бўладиган муомила ва хулқини яхши бўлишига сабабчи бўлади. Зиёрат инсоннинг соғлигига, унинг умрини узоқ бўлишига манфаат етказади.
Р. Акбаров.