1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусулмоннинг шаъни

11-04-2022, 16:35 280 Ўқиш режими + -
Баъзи тоифалар ижтимоий тармоқларда айтайлаб мусулмоннинг шаънини тўкишга ҳаракат қилмоқдалар. Ислом дини мусулмон мусулмоннинг шаънини тўкишни қоралайди.
Аллоҳ таборака ва таоло биз мусулмонларга хитоб қилиб бундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз! Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади”.
Мусулмонга бошқа мусулмоннинг қони, шаъни, мол-мулки, ор-номусига тажаввуз қилиш ҳаромдир. Бу ҳақда  Расулуллоҳ (с.а.в.) вадо ҳажида: “Ушбу шаҳарда (Маккада), ушбу ойдаги (Зул-ҳижжа) бугунги куннинг (арафанинг) ҳурматлангани (ҳаромлиги) каби қонларингиз, молларингиз ва ор-номусларингизга тажовуз қилиш ҳам бир-бирларингизга ҳаромдир. Шоҳидлар шоҳид бўлмаганларга етказсин”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Аслида, мусулмон бошқа мусулмоннинг шаънини ҳимоя қилиши лозим. 
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи рози бўладиган бандаларидан қилсин!
 
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими