1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аллоҳнинг «арқони”ни маҳкам тутайлик

14-04-2022, 13:39 351 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар мўмин-мусулмонлар орасига фитна-фасод, нифоқ, ихтилофларни ёймоқчи бўлмоқчи бўлаяптилар. Улар мусулмонлик даъволарини қилсаларда, мусулмоннинг ишини қилмаяптилар. Аслида, мусулмонлар “Аллоҳнинг арқони”ни маҳкам ушлаб, жамжиҳатликда яшашлари лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таборака ва таоло биз мусулмонларга хитоб қилиб бундай дейди:“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз! Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади”( Оли Имрон сураси, 103-оят). 
Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади:“Аллоҳнинг арқони”дан мурод, Қуръони каримдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилган вақтларида Мадинада ҳам, бутун Арабистонда ҳам ўзаро жангу жадаллар авжида эди. 
Фахри коинот саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоят ва иршодлари баракатидан аввалги фитна-урушлар тамоман барҳам топиб, мусулмонлар шундай иттифоқ ва ижтижодда бўлишдики, бу бутун дунё аҳлини ҳайратга солди. Ислом дини барча мусулмонларни тенг. Бир-бирига биродар, дўст деб эълон қилди. Аллоҳ ва унинг пайғамбари кўрсатмаларига бўйсунган ҳар бир мусулмон бошқа диндошларини дўст тутади, уларга ҳамиша ёрдамга ошиқади. Ҳурмат-эҳтиром кўрсатади. Шариат талабларига кўра муносабатда бўлади. Ислом туфайли инсонлар бир-бирига меҳрибон. Кўмакчи ва саховатли бўлади”.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими