1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳамжиҳат бўлиб динни маҳкам ушлайлик

16-04-2022, 14:24 259 Ўқиш режими + -
Маълумки, инсонларни ғоялар бирлаштиради. Алллоҳнинг розилигини топиш ғояси мўмин-мусулмонларни бирлаштиради. Мўмин-мусулмонларни бирлашишлари, уларнинг ҳамжиҳат бўлишлари уларнинг муваффақиятларини таъминлайди. Мўмин-мусулмонлар Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни ҳам бўлиб маҳкам ушласалар Аллоҳ улардан рози бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз рози бўлади. Аммо “деди-деди” деб беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз сиздан норози бўлади”, дедилар.
Мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳат бўлиб динни маҳкам ушлашнинг ўрнига, фирқаларга бўлинсалар, “деди” деган беҳуда гапни кўпайтирсалар (Аллоҳ асрасин) Аллоҳнинг норози қиладилар.
Шу сабабли тарафкашлик, фирқаларга бўлиниш, беҳуда гап ва ишларни кетини қувишдан сақланайлик! Аллоҳнинг арқони бўлган Ислом динини ҳамжиҳат бўлиб маҳкам ушлайлик!
Аллоҳ таоло Ўзининг розилигини топишни барчамизга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг қашқадарё вилоятдаги вакилик ходими