1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жамоатдан айрилманг!

18-04-2022, 08:54 325 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, инсоннинг жамиятдан айрилиб якка яшаши жуда қийин. Ислом дини инсонларни барча ишда жамоат, кўпчилик билан бирга бўлишга буюради. 
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида: "Жамоат билан, яъни кўпчилик билан бирга бўлинг, бўри ҳам қўйнинг пойдадан ажралиб қолганини ейди" (Имом Термизий ривояти) - деб марҳамат қилганлар. 
Ҳар бир мусулмон шуни яхши биладики, кўпчилик билан бирга бўлиш, аниқроғи “Аҳли сунна-вал жамоа” да бўлишлик Аллоҳнинг раҳматидир. Кимки “Аҳли сунна вал-жамоа”дан ажралса, у қаттиқ адашади.                            
Аллоҳнинг Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ таоло умматимни (ёки Муҳаммаднинг умматини) залолат устида жамламайди. Аллоҳнинг қўли жамоат устидадир. Ким ажралиб чиқса, дўзах томон ажралиб чиққан бўлади”.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!

Р.Акбаров                                                                                                              ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими