1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нафсимизга қарши жиҳод қилайлик!

23-04-2022, 16:24 316 Ўқиш режими + -
Баъзи бир тоифалар ижтимоий тармоқлар орқали “жиҳод”ни нотўғри талқин қилиб, уни “урушиш” деб тушунтирмоқдалар.
Аслида, "жиҳод" сўзи "жидду жаҳд", яъни инсон ўз мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилишни билдиради. Бу сўз бир нечта маъноларда ишлатилади. Жумладан "жиҳод"нинг Аллоҳнинг йулига даъват қилиш яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш, Аллоҳ йўлида инсоннинг ўз ҳавойи нафсига қарши кураши ота-онага хизмат қилиш турлари мавжуд. 
Имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадиси-шарифда "Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг зотида инсон ўз ҳавои нафсига қарши жиҳод қилишдир" (Имом Темизий ривояти) дейилган. 
Ва яна бошқа  ҳадисда: Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в) га: "Мен жиҳодда қатнашмоқчиман" деди. У зот: "ота-онанг борми?"-деб сўрадилар. Ҳа деб жавоб берди у киши. Шунда пайғамбар (с.а.в):-"Уларнинг ҳузурига бориб ёрдам бер, хизматини қил: шу сенинг жиҳодингдир"(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)-дедилар. 
Асл жиҳод ислом таълимотига кўра Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи солиҳ амалларни ўз ичига олади. 
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг тўғри йўлида бардавом қилсин!

Э. Сатторов,
Қарши шаҳар “Маҳаллот” масжиди имом хатиби