1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аввалгиларга берилмаган беш нарса

26-04-2022, 08:44 278 Ўқиш режими + -
Мана Рамазон ойининг қадрли кеча-кунлари ўтиб бормоқда. Рамазон ойи рўзаси Аллоҳ таолонинг биз бандаларига берилган катта неъматидир. Бу неъматга қанча шукр қилсак, шунча оз. 
Аллоҳ таоло Рамазон ойида Пайғамбаримиз (с.а.в.) умматларига бошқа пайғамбарларга берилмаган беш нарсани берган. Бу ҳақда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:
Биринчиси: Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса уни ҳечам азобламайди.
Иккинчиси: Уларнинг оғзиларининг ҳиди Аллоҳ ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳолда юрадилар.
Учинчиси: Фаришталар уларнинг ҳақларига туну-кун истиғфор айтадилар.
Тўртинчиси: Аллоҳ азза ва жалла жаннатига: "Бандаларим учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, менинг жаннатим ва зиёфатимга келадилар", дейди.
Бешинчиси: Агар рамазоннинг охири кечаси бўлса уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади, дегандилар, (атрофдагилар томонидан): 
"Эй Расулуллоҳ, у лайлатул-қадр кечасими? деб айтилди. Шунда у зот: "Йўқ! Агар ишчилар ишларини тамомласалар ҳақлари тўлиқ қилиб бериладими?!" дедилар.(Демак, бу мукофот, улар рўзани тўлиқ тутганлари учун берилгандир, қадр кечасининг савоби алоҳида берилади, дедилар). (Насаий, Байҳақийлар ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг тутаётган Рамазон рўзасини мақбул қилиб, Ўзининг ажру-савобларига муяссар айласин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими