1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Мўмин-мусулмонлар бошқа юртларга ҳижрат қилиши вожиб” деган даъвони қилувчиларга раддия

1-05-2022, 18:19 460 Ўқиш режими + -
Ғаразли мақсадда интернет тармоқларида мўъмин-мусулмонларни бошқа юртларга ҳижрат қилишларини талаб қиладиган кимсалар учраб турибди. 
Мўъмин-мусулмон ўз юртида эмин-эркин ибодат қилаётган бўлса,унга барча шароитлар ўз юртида мавжуд бўлса, у ўзга юртларда сарсон-саргонликда юриб нима қилади. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: “Макка фатҳ қилинган сўнг ҳижрат йўқ” (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). 
Уламолар «Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар».
    Бировларнинг ҳаёти билан шуғуллангунча, ўзимизнинг хато-камчиликларимиз устида ишлашимиз, ўзимиз ҳақида бош қотиришимиз яхши бўлар эди. 
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин!
 
Р. Акбаров,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби