1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом динини оғирлаштириб кўрсатадиганларга раддия

1-05-2022, 18:21 339 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида Ислом динини оғирлаштириб, ундан одамларни бездирадиган кимсалар учраб турибди. Ислом динини оғирлаштириб тушунтириб нотўғри. 
Аслида,Ислом дини енгиллик динидир. Аллоҳ таоло Каломи шарифида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди” (Бақара сураси, 185-оят). Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Енгил қилинг ва қийин қилманг.Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”,(Имом Бухорий ривояти).
Динни оғирлаштириш, ундан одамларни безитиш, динга чуқур кетиш яхши иш ҳисобланмайди. Бу ишлар мутаассибликка киради. Ислом дини мутаассибликка хайрхоҳлик билдирмайди. Аксинча, теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради. 
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси-шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади”(Бухорий ривояти). Ва яна Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар: “Динда чуқур кетадиган (мутанаттиъийн)лар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганларлар ҳалок бўлди”, – дейилади (Имом Муслим ривояти). 
Динни оғир қилиб кўрсатишнинг, ундан одамларни бездиришнинг салбий оқибатлари жуда ҳам кўп. Жумладан, ўзгаларга нисбатан таҳқир ва маломатларни ёғдириш, ўзганинг фикрини эшитмаслик ҳамда холисликнинг йўқолиши натижасида ҳақиқатдан юз ўгириш, кишиларни диндан бездириш, мусулмонлар орасида келишмовчиликни чиқариш ва ҳоказо хатарлари мавжуд.
 
Аллоҳ таоло барчамизни Тўғри йўлга ҳидоят қилсин!
 
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими