1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мўмин-мусулмонларни чалғитманг

5-05-2022, 19:21 188 Ўқиш режими + -
Барчамизга маълум, бугунги кунда интернет оламининг имконияти, кўлами яна ҳам кенгайди.  Мана шу имкониятлардан ҳар ким ҳар хил фойдаланмоқда. 
Айрим тоифалар бу имкониятлардан мўмин-мусулмонларни Ислом динидан безитмоқдалар. Уларни бемазҳабликка чақириш, ҳижрат қилиш, тафриқага чақириш каби ишлар билан мўмин-мусулмонларни тўғри йўлдан чалғитмоқдалар. 
Аслида, мўмин-мусулмонлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик қилишда бамисоли битта тана кабидир.  Мўмин-мусулмонларни тўғри йўлдан чалғитмасдан уларга тўғри йўлда бардавом бўлишда ёрдам кўрсатишимиз керак.    
Зеро, ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик қилишда бамисоли битта тана кабидирлар. Агар танада бир аъзо оғриса, қолган аъзолар иситма ва бедорлик билан унга шерик бўлади” (Муттафақун алайҳ) деб марҳамат қилганлар.  
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликдан асраб, Ўзининг тўғри йўлида бардавом қилсин!
 
Р. Акбаров, 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими