1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИККИ ҲАЙИТ ОРАСИДА ТЎЙ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?

7-05-2022, 13:54 737 Ўқиш режими + -
Албатта, тўй қилиш инсонларнинг ихтиёридаги нарсалардан биридир. Уни икки ҳайитга алоқаси йўқ.  Аммо шундай бўлсада, айрим кишиларнинг  “Икки ҳайит орасида тўй қилиб бўлмайди” дейишлари  асоссиз гапдир. “Икки ҳайит орасида тўй қилса мусибат бўлади” дейишлик ирим ҳисобланади. Бу ирим эса нотўғри эътиқод   маҳсулидир. 
Бу ҳақда “Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъти томонидан берилган фатвода шундай дейилади: “...Ҳақиқатда бундай тушунча, бундай эътиқод нотўғри ҳисобланади. Икки ҳайит орасида тўй қилсак, бирор мусибат бўлади деган ўй билан тўйни кечиктириш катта хатодир. Агар бу шаръан тўғри бўлганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам энг севимли аёллари Оиша разияллоҳу анҳуга Шаввол ойи (икки ҳайит орасидаги ой)да уйланмас эдилар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ўзлари никоҳлари бу ойда бўлганини фахр билан айтганлар ва ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.
 
عن عاشئة رضي الله عنها قالت تزوَّجَني النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ علَيهِ وسلَّمَ في شوَّالٍ وبنَى بي في شوَّالٍ، فأيُّ نسائِهِ كانَ أحظَى عندَهُ منِّي، وَكانت عائشةُ تستحبُّ أن تُدْخِلَ نساءَها في شوَّالٍ   رواه مسلم
 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, Шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар, у Зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ, дер эдилар. Ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар. Имом Муслим ривояти.
Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўришининг сабаби араблар жоҳилият даврида айнан шу ойда уйланишни ёмон кўришар эди. Чунки, улар бу ойни хосиятсиз деб шумланишар эди. Шунга ҳам Оиша разияллоҳу анҳо бу эътиқодни одамлардан тўлалигича ўчириб ташлашни хоҳлаб Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у онамизга шу ойда уйланганини далил қилдилар”. 
Хулоса қилиб айтганда, “Икки ҳайит орасида тўй қилиб бўлмайди” дейишлик нотўғри бўлиб, икки ҳайит орасида тўй қилса бўлаверади. 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими