1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Гиёҳвандлик аср вабоси

11-05-2022, 11:56 336 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, гиёҳвандлик аср вабосидир. Гиёҳванд бўлиш  инсоннинг ўзи ўз- ўзини турли хавф-хатарларга солиш билан баробардир. Аллоҳ таоло   китоби “ Қуръони Карим”да инсон ўз ихтиёри  билан ўзини соғлигини йўқотиб, соғлигига  хавфни юзага келтириш қайтариб: “ Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир”, дейди.  ( Нисо сураси, 29-оят).  Гиёҳвандлик инсонни  аста-секинлик билан ҳалокатга олиб бориб қўяди. Аллоҳ таоло  инсонни ҳалокатга олиб борадиган ишлардан  қайтариб шундай дейди:  “ Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!”. ( Бақара сураси, 19-оят).
         
Гиёҳвандликни нг касри  фақат бир инсонга эмас. Балки бутун инсониятга зарар етказади.
Ҳолбуки, барча инсонлар ўз вужудини , ҳаётини,  соғлигини барча зарали нарсалардан сақлашга буюрилгандир. Гиёҳвандлик  моддалари инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандлик инсоннинг мол-дунёсишга  ҳам зарарлидир. Ҳолбуки, хар бир инсон ўзига берилган мол-дунёни исроф қилишга ҳаққи йўқ. Инсон ўзи меҳнат қилиб топган пулини гиёҳвандликка сарфлши ҳам исроф саналади.  Гиёҳвандликка чалинган киши бу иллатни қўлга киритиш учун  ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Гиёҳвандликка пул бериш исрофгарчиликни энг ёмонидир. Исрофгарчилик ҳақида “ Қуръони Карим” да:
“ ... исрофгарчиликка мутлақо   йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса, парвардигорга нисбатан ўта ношукрдир”. Исро сураси, 26-27-оят).
             Дунёдаги барча давлатлар гиёҳвандликнинг ёмон иллат эканлигини эътироф этиб, унга қарши курашмоқда. Хусусан,  бизнинг давлатимизда гиёҳвандликка қарши изчил кураш олиб борилаяпти. Давлатимизда фуқаролик  жамиятининг ҳар томонлама  соғлом, олижаноб фазилатли  кишилар бўлишига қаратилган. 
              Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими