1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қуръон ўқишни марҳумларга фойдаси йўқми?

11-05-2022, 12:01 265 Ўқиш режими + -
Айрим тоифаларнинг иддаоларига кўра, Қуръон ўқиб, савобини ўтганларга бағишлашнинг  фойдаси йўқ эмиш.  Аслида, бу тўғри эмас.
Қуръон оятларидан ўқиш ва унинг савобини марҳумларга бағишлаш Ислом динида мустаҳаб амал ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Марҳумнинг қабри олдида Қуръон оятларидан ўқиш мустаҳаб, агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб, хатм қилинса, янада яхши бўлади” дейдилар. 
Қуръон оятларидан ўқиш ва унинг савобини бағишлашда маҳрҳумларга манфаат бор. Имом Нававий розияллоҳу анҳу: “Тириклар дуосининг марҳумларга манфаати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмо қилганлар” дейдилар. 
Демак, Қуръон ўқишнинг марҳумларга фойдаси бор. 
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими