1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қабрларни зиёрат қилса бўладими?

11-05-2022, 12:10 281 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар қабрларни зиёрат қилиш мумкин эмас, деган иддаоларни қиладилар.  Аслида қабрларни зиёрат қилиш мумкин, фақат зиёрат қилувчилар зиёрат одоб ва тартибларига риоя қилишлари лозим. 
Зиёратчилар амал қилишлари лозим бўлган зиёрат одоб ва тартиблари қуйидагилардир: Аввало, ниятни тўғирлаб, ихлос билан Аллоҳ учун зиёрат қилмоқ лозим, зиёрат пайтида таҳоратли бўлмоқ суннатдир, қисқа муддат бўлса ҳам дунё машғулотини тарк этиб, охиратни ўйламоқ, икки ракаат намоз ўқимоқ, зиёратгоҳда вазмин ва сокин юрмоқ, беҳуда ва баланд овозда сўзламайди, зарурий сўзларни секин ва одоб билан гапиради, қабр аҳлига салом бермоқ, оёқ томонидан бориб, маййитга яқин ва юзма – юз ўтирмоқ, қабрни сийпаш, ушлаш, тавоф қилиш ва ўпишдан қаттиқ сақланмоқ, бундай қилиш адашганларнинг одатидир, қабр бошида ўзи билган бирорта сура ёхуд оятни ўқимоқ, зиёратгоҳ ичига пойафзални ечиб кириш яхшидир, қабрларни босмаслик лозим, қабр усти маййитнинг ҳаққидир, қабрни босиш маййитнинг қорнини босиш кабидир, қабрларга суянмаслик ва қабрлар устига ўтирмаслик, чунки бундай ишлар қабр соҳибига азият беради, шовқин – сурон солмаслик, қабристонлар ҳудудида ҳожат қилмаслик, зеро, бу иш ўликларга ҳам, у ерга келган тирикларга ҳам бирдай озор беради, қабристонларда кулмаслик, қабристонларда шам ёқиш ва ўша ҳудуддуги дарахтларга ип ёки латта боғлаш каби бидьат ишлардан қаттиқ сақланмоқ, қабристонларда йиғи – сиғи қилмаслик шарт, сўрайдиган бирор нарсасини қабрдаги кишидан сўраш мутлақо мумкин эмас, бундай қилган киши қаттиқ гуноҳкор бўлади, қабристонларда емоқ-ичмоқ мумкин эмас, Ҳасан Басрий р.а. қабристонда овқат еб турган кишини кўриб: “Бу киши мунофиқдир! Зеро шу қадар ўликлар ҳузурида туриб, кўнглига қўрқув тушмас, томоғидан овқат ўтар, охиратни ўйламас”, дедилар, қабристондагиларнинг яхши сифатларини эслаш керак, зиёратдан беҳад сокин, оҳиста ва ибратланган ҳолда қайтиш лозим. 
     Аллоҳ таоло қилаётган зиёратларимизни қабул айласин!
 
М. Қораев,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари