1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нос чекиш-зарарли иллат

13-05-2022, 09:20 463 Ўқиш режими + -
Нос чекиш кашандаликни бир кўринишидир. У инсоннинг    
соғлигига зарар бериб, унинг мол-мулкининг   исрофидир. Нос чекиш ҳақида шифокор: “   Мени билишимча, носни оҳак, ўсимлик ёғи,  тамаки барги ва уларга озгина кул қўшиш билан ҳосил қилинади.  Носда қанчалик оҳак моддаси кўпроқ бўлса, у шунчалик ўткир бўлади. Нос кишининг асаб системасига таъсир қилиб, унга кайф бергандек бўлади.   Бу ҳолат  нос таркибида канцероген моддасининг қонга сўрилиб, бош мияга таъсир қилиши туфайли юзага келади. Нос таъсирида одамнинг вужудида ёт нарсалар учун беҳузурлик пайдо бўлади. Кўнгил айнийди, қусади, бош айланади, юрак уриши тезлашади, совуқ тер босади, юрар йўлини билмай маст одамдек гандираклаб қолади. Нос тил остидаги қонга сўрилишини тезлаштириш учун унга оҳак қўшилади. Бу эса тил остини заралашинини ва сўлак безларини бузилишини олиб келади. Натижада оғиз бўшлиғида турли хил  касалликларни келтириб чиқариш эҳтимолини кучайтиради. Нос сўлак орқали ютилиб, ошқозон безларининг фаолиятини бузади, гастрит, ич қотиш, ошқозон яраси ва ҳаттоки рак касаллигини келтириб чиқаради”, дейди. 
            Ҳақиқатдан ҳам нос чекувчи киши бошқа инсонларнинг кўзига хунук кўринади. Нос чекувчи кишилардан бадбўй ҳид тарқалиб туради. Улар оғзидаги носларини тўғри келган жойларга ташлаб, атроф –муҳит тозалигига ҳам зарар берадилар.   Одамлар носга худди сигаретдек ўрганиб қолиб, уни ташлашга қийналадилар.
 Сигарет,   нос чекиш ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган одатлардандир. 
           Маълумки, инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ёнма-ён бўлади. Ақллини ишлатадиган одам ўзидаги яхши сифатларни асрайди. Ўз навбатида эса ўзидаги ёмон сифатларнинг зарарини билиб, улардан холос ва саломат бўлиш йўлини қидиради. Шу сабабли соғлигимизга зарар берадиган, атрофдагиларда нохушлик туғдирадиган иллатлардан узоқ бўлайлик. Ўзимиздаги яхши сифатларни камолотга 
етказишга ҳаракат қилайлик.
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими