1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИМОМ-ХАТИБЛАР МАҲАЛЛАЛАРДА САЙЁР УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗМОҚДА

13-05-2022, 09:30 275 Ўқиш режими + -
Бугун маҳалладаги мавжуд муаммолар ва аҳолининг кундалик масалаларини биргина маҳалла тизими ходимларининг ўзи бартараф этиши имконсиз. Шу сабабли бу жараёнда диний соҳа вакиллари ҳам маҳаллабай ва фуқаробай ишлаш тизимини янгича услубда йўлга қўймоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ҳам аҳоли билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ўз олдига бир қанча вазифаларни мақсад қилиб қўйган. Шулардан бири вилоят бош имом-хатиби, бош имом-хатиб ўринбосарлари, вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирокида мунтазам шаҳар ва туманларда сайёр йиғилиш ўтказишдир.
Мазкур режа асосида жорий йилнинг биринчи чораги давомида вилоятнинг Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшработ, Каттақўрғон шаҳри, Оқдарё, Тайлоқ, Булунғур туманларида диний соҳа ходимлари иштирокида бир қанча амалий ишлар қилинди ва айни кунда ҳам давом этмоқда.
Хусусан, ҳудуддларда мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шу йилнинг 11 май куни Самарқанд шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Булунғур туманидаги мавжуд 16 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув ва суҳбатлар ташкил қилинди.
Бу тадбирларда аҳоли ўртасида тинчлик, осойишталик, шукроналик ва турли диний оқимларга қарши маърузалар қилиниб, маҳалла фуқароларининг мурожаатлари тингланди. Шунингдек, бу борадаги ишларнинг яна бир муҳим йўналиши бу ёшлар билан ишлаш, уларни тўғри йўлга солишдир. Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинида уюшмаган ёшлар билан йиғилишлар ўтказилиб, диний-маърифий суҳбатлар қилинди.
Маҳаллабай ишлаш тизимидаги бундай фаолият йил якунига қадар давом этади.