Ҳозирги кунда айрим тоифалар мўмин-мусулмонларни бемазҳабликка чорлаётганликларини гувоҳи бўламиз. Бемазҳабсизликка чақириш адашишлик аломатидир.
Улуғ алломалар ҳам ўз даврида муаййан бир мазҳабда бўлганлар. Имом Яҳё ибн Маин машҳур муҳаддисларнинг устози ҳисобланадилар. У зотнинг илми ҳадисларни ва барча ровийларини тўла қамраб олганидан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Яҳё ибн Маъин билмаган ҳадис – ҳадис эмас”, – деганлар.
Ҳадислар борасида шунча илмга эга бўлишларига қарамасдан, фиқҳда Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабларида бўлганлар. Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг устози Яҳё ибн Маъиндек зотлар Имом Абу Ҳанифани мадҳ этиб, бошларига кўтарган.
Яҳё ибн Маъин шундай дейдилар: “Мен қироатда – Ҳамзанинг қироатида, фиқҳда эса Абу Ҳанифанинг мазҳабидаман”.
Бугунги кунда бемазҳабликка чақирувчи тоифаларнинг иддолари ғаразли бўлиб, бемазҳаб умматни эса ўзлари хоҳлаган томонга бошлашдир.
Аллоҳ таоло барчамизни бемазҳабликдан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Бекмурод Сахриев,Ўзбекистон мусулмонлари идорасинингҚашқадарё вилояти вакиллигининг масъул ходими