Айрим тоифалар ижтимоий тармоқларда диний масалаларда фатво бериш билан шуғулланмоқдалар. Диний масалаларда фатвони ҳар ким ҳам беравермайди. Айниқса, диний саводи кам, илмга эга бўлмаган кишининг фатво бериши мўмин-муулмонларда турли хил фитналарни келтириб чиқаради. Жоҳил одам фатво беришга журъат қилмаслиги керак.
Пайғамбаримиз (с.а.в) “Фатво беришга журъатлироғингиз дўзахга киришга журъатлироғингиздир“. Ҳадиси шарифнинг маьносидан шу нарса аён бўладики, демак илмсизларча берилган фатво нақадар оғир ва аянчли оқибатга етаклаши, бундай фатво берувчининг охиратда жойи дўзахда бўлишини хабарини англатади.
Дарҳақиқат , фатво берувчи аввало Қуръони каримни яхши билиши лозим. Чунки, шаръий саволга жавоб биринчи ўринда Қуръони каримдан олинади Сўнгра Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳадисларини билиши, кейин мужтаҳид олимларнинг фатвога хос бўлган асарларини пухта ўзлаштирган бўлиши билан бирга замонасининг урф – одатлари ва ўша замон кишиларининг ижтимоий ҳаётларидан яхши хабардор бўлиши зарур.
Э. Сатторов,
Қарши шаҳри “Маҳаллот” масжиди имом хатиби