1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Уламолар шаънига тил тегизмайлик

16-05-2022, 10:37 208 Ўқиш режими + -
Баъзи бир тоифалар уламолар шаънига нолойиқ сўзларни айтишдан тийилмаяптилар. Аслида, уламолар шаънига тил тегизиш яхши иш ҳисобланмайди.  
Уламонинг фазли ҳақида Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди. Олим учун осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди тўлин ойнинг бошқа юлдузларга нисбатан фазлига ўхшайди. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса улуғ насибани олибди» (Термизий ривояти).
Дарҳақиқат, уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, жоҳилларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва  бидъатларнинг ҳалқ орасига кириб келишини олдини оладиган зотлардир. 
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан шундай деганлари ривоят қилинади: «Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. (Нафақат у) Балки, кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман».
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: «Мен дуода аввал Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қилиб, кейин ота-онамни тилга оламан», дер эди.
 «Албатта, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир».  Демак, уламоларимиз оддий кишилар эмас, пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Уларнинг шаънига нолойиқ сўзларни айтишдан тийилайлик!
 
Р.Акбаров,
ЎМИНинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими