1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта тариқатчиларнинг даъволари

18-05-2022, 10:44 165 Ўқиш режими + -
Айрим кишилар ўзларича, тариқатга кирдик деб, бошқаларни камситишга уринмоқдалар. Улар кўп ҳолларда қуйидаги даъволарни қиладилар: 
1.Пирга қўл бериш вожиб, пири йўқнинг пири шайтон.
2.Пирга қўл берган кишининг қазо намозлари соқит бўлади.
3.Қазо намозларининг соқит бўлишлиги.
4.Пухта илм олишлик шарт эмас илм шайтонда ҳам бўлган.
5.Фарзанларини мактабга ўқишга қўймаслик.
6.Пирни суҳбатидан баҳраманд бўлиш учун ҳамма ишни йиғиштириш.
7.Ясама тиш қўйган имомни орқасидан намоз ўқиш мумкин эмас.
8.Намоздан кейин қуръон тиловати макруҳ.
9.Қўлни ювгандан кейин артишлик мумкин эмас.
10.Чап қўл билан синдирилган нонни емаслик.
11.Жамоат тадбирларида иштирок этмаслик.
12.Пирга қўл бермаганнинг намозлари қабул қилинмайди.
13.Пир таҳорат қилган сув муқаддас саналишлиги.
14.Пирнинг исмини айтиш мумкин эмас ( Ҳазрат) деб мурожат қилиш.
15.Пирнинг уйи томон оёқ узатиш ёки таҳорат қилиш мумкин эмас.
16.Пирга қўл бериб инобат қилиб қўл бериш фарзи айн деб, қўл бермаганлар кофирлар деб эътиқод қилишликлари.
17.Таҳажжуд намозини фарз деб ният қилишлик.
18.Кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётган пайтида (асрдан бошқа) намоз ўқиш макруҳ бўлишига қарамасдан, жоиз деб фатво беришликлари.
19.Аллоҳни шу дунёни ўзида кўриш мумкин деб эътиқод қилишликлари.
20.Ёқали кўйлак ёки кастюм кийган киши кофир деб эътиқод қилишликлари.
 
Сохта тариқатчиларни бу даъволари унчалик тўғри эмас. Шу сабабли улар одамларни диндан безитадилар, динни оғир қилиб кўрсатадилар.
Аллоҳ таоло барчамиз турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ динига ҳидоят қилсин!
 
Н. Маннанов,
 Қарши туман “Қуйибешкент” масжиди иоомом хатиби