1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) - Улуғ хулқ эгаси

18-05-2022, 15:25 294 Ўқиш режими + -
Аллоҳ субҳанаҳу ва   таолога У зотнинг улуғлиги ва поклигига хос ва мос ҳамду санолар мақтов ва олқишлар бўлсин!
Оламларнинг сарвари, Набийларнинг афзали Муҳаммад Мустафо солаллаҳу алайҳи васалламга мукаммал ва давомли саловоту саломлар бўлсин!
Маълумки, дин илмлари ичида энг шарафлиси Қуръони каримга оид илмлар бўлса, ундан кейинги даражада ҳадис ва унга тааллуқли илмлар туради. Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари Қуръони каримнинг мулозими, муфассири ҳамда унинг мақсадларини шарҳловчи бўлганлиги учун Ислом уламолари ҳадиси шарифларни катга аҳамият билан ўргандилар.
Инсоният тарихида умматлардан бирортаси ҳам ўз ичидан чиққан пайғамбар ё олим ёки ҳурматли ва обрўли кишиларнинг сўзларига мусулмонлар ўз пайғамбарлари Муҳаммад алайҳи салломнинг ҳаётларига эътибор берганлари каби аҳамият бермаганлар.
Бугунги кунда, хусусан, толиби илмларнинг, умуман олганда, халқимизнинг ҳадис илми ҳамда унга боғлиқ бўлган фанларнинг ўрганишга жуда катта эҳтиёжлари бор. Боз устига баъзи бир етарли илмга эга бўлмаган, хатго умуман арабий саводи йўқ кишилар, мустаҳкам манбага асосланмаган, юзаки, ҳеч бир масъулиятни, гуноҳни ўйламай, сўралган масалага жавоб айтадиган бўлиб қолганлари ачинарлидир. Зотан, Пайғамбар алайҳи саллом мутавотир даражасидаги бир муборак ҳадисларида «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деганлар. Шундай экан, динимизнинг асосларидан бири бўлган ҳадисларга бўлган эътиборимиз ва эҳтимомимиз ўз мақомича бўлмоғи даркор. Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи васалламдан кейинги мусулмонлар авлоди — саҳобалар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар ва улардан кейин келган улуғ зотлар бу бобда барчамизга ўрнак, намунадир.
Ўз-ўзидан маълумки, суннат – Ислом ва мусулмонлар учун ғоятда  муҳим манба. Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи васаллам суннатлари деганда, у кишининг тариқатлари, йўлларини тушунамиз. Муҳаддислар истилоҳда қуйидагича таъриф қиладилар: «Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотларга «суннат», дейилади».
Шубҳасиз, бу бизлар учун катта бир неъмат ва хушхабардир. Шундай экан, Аллоҳ таолони севайлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Ул зоти   бобаракотнинг йўлидаги солиҳ инсонларни севайлик. Улар билан бирга бўлишга интилайлик. Биз ҳам лоақал у йўлда юришга ҳаракат қилайлик. Табиий, биз улардек бўла олмаймиз. Аммо холис ва самимий, жону дилдан ғайрат қилсак охиратда у солиҳ инсонлар билан бирга бўлиш бахтига эришиш мумкин. Жаннатда улар билан бирга бўлиш нақадар улуғ бахт! Яратувчимиз Аллоҳ таоло лутфи карами билан бу бахтни бизга насиб этсин
.

Тўрабоев Элёр
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти 
4-курс талабаси