1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Аллоҳ “тепада”ми?

20-05-2022, 17:41 368 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар эътиқодий жиҳатдан Аллоҳ “тепада” деган ақидани тарғиб қилишади. Бу тоифалар Аллоҳ “тепада” дейиш билан Аллоҳ таолога макон ва замон бўлиш сифатини берадилар. Аслида эса Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра Аллоҳ таоло макон ва замонга муҳтож эмас. 
Аллоҳга нисбатан бир маконда бўлиш сифати берилмайди. Чунки Аллоҳ таоло барча маконларни Ўзи яратган бўлиб, У ҳеч қандай бир маконда бўлишга муҳтож эмас. Аллоҳ “тепада” деб, Унга макон нисбатини жоҳил кишилар берадилар. 
 Аллоҳ таоло макондан пок Зот эканлиги ҳақида Аллома Юсуф Ад-Дажавий роҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Билгинки, салафи солиҳлар Аллоҳ таолога нисбатан «олий маконда» деган тушунча йўқ эканини айтишган. Бу ўринда тўғри қадам ташлай олмайдиган баъзи  жоҳилларнинг айтган гапининг аҳамияти йўқ.
Салаф ҳам, халаф (кейин келган имомлар) ҳам танзиҳ, яъни Аллоҳ таолонинг макондан пок Зот эканига иттифоқ қилишган».
Мавриди келганда шуни ҳам айтайликки, Аллоҳ “тепада” дейиш Аллоҳ таолога макон нисбатини бериш бўлади. Бу эса Уни инсонларга ўхшатиш бўлади. Аллоҳ таоло эса ўхшаши, тенги йўқ зот. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: Айт: “У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ сомаддир. Туғмаган ва туғилмаган. Унга ҳеч ким тенг бўлмаган” (Ихлос сураси, 1-4-оятлар).  
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан Ўз паноҳида асрасин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими