1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«Ҳизбут таҳрир» - Исломдан узоқ жамоа

20-05-2022, 21:53 267 Ўқиш режими + -
Ислом тарихида ўтган ва муайян вақтдан сўнг барҳам топган турли бузғунчи оқимлар каби «Ҳизбут таҳрир»нинг иддаолари ташқи кўринишдан гўёки, исломни қайта тиклаш, динни тозалаш, ҳақиқий мусулмонликни тирилтириш бўлса-да, бу ташкилотнинг пайдо бўлганидан то ҳозирги кунга қадар олиб борган фаолияти, унинг асл мақсади содда, ишонувчан, аксарият диндан бехабар ёшларни ўз ғоясига эргаштириш, одамлар орасига фитна солиш йўли билан сиёсий ҳокимиятни эгаллаш эканини яққол кўрсатди. «Ҳизбут таҳрир» раҳбарлари ўэ чиқишларида гўёки фақат ғоявий усуллардан фойдаланишларини эълон қиладилар. Бироқ, ташкилот мафкурасини ифодаловчи ҳужжатлар, шунингдек, «Ҳизбут таҳрир» аъзоларининг қатор мусулмон давлатларида амалга оширган террорчилик ҳаракатлари бунинг аксини кўрсатади. Масалан, 1989 йили АҚШда «Мусулмон талабаларнинг байналмилал алоқалари» номи остида ўтган анжуманда «Ҳизбут таҳрир» вакили «мусулмон бўлмаган ҳукуматларга қуролли жиҳод эълон қилиш зарур», дея маъруза қилган. Уларнинг қарашларида мусулмон бўлмаган кишини ўлдириш, яъни, қотиллик қилиш оқланган ҳамда бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи террорчи-ҳудкушлар «шаҳидлар» қаторига киритилган. 
Бироқ, улар нафақат мусулмон бўлмаган ҳудудлар, балки мусулмон мамлакатларда ҳам қуролли хуружларни амалга оширган. Бундай амалиёт 1960-70 йилларда Иорданияда, 1974 йили Мисрда, 1999 йили Ливанда кузатилган. 2000 йили Сурия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳукуматга қарши қуролли ғалаён кўтаришга ҳозирланган 800 нафар «Ҳизбут таҳрир» аъзосини қўлга олган. 2002 йили Филиппинда қўлга олинган «Ҳизбут таҳрир»га мансуб шахслардан кўп миқдорда ўқотар қуроллар, портловчи моддалар топилган. «Ҳизбут таҳрир» бошқа террорчи гуруҳлар учун жангарилар тайёрлаб берувчи «конвейер»га айланган.
«Ҳизбут таҳрир» раҳбарияти ҳар сафар қуролли амалиёт муваффақиятсизликка учраган заҳоти гўёки ушбу ҳаракатлар ташкилотнинг «ажралиб» чиққан қисми томонидан амалга оширилди, дея айбни бўйнидан соқит қилишга интилиб келган.
Шу мисолларнинг ўзиёқ уларнинг Ислом динидан мутлақо узоқлигини, дин номидан фойдаланган ҳолда ғаразли ишларни кўзлаганини исботлайди...
Абдулазиз АБДУЛЛАЕВ,
Қамаши туманидаги “Чим” жоме масжиди имом-хатиби