1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жиҳод дегани қон тўкиш дегани эмас

21-05-2022, 09:34 372 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар интернет тармоқларда мусулмонларни жиҳод қилишга ундайдилар. Улар “жиҳод” деганда “қон тўкиш”, “урушиш”ни назарда тутадилар. 
Аслида, “жиҳод” дегани “қон тўкиш” дегани эмас. “Жиҳод” сўзи араб тилидаги “жаҳада” феълидан келиб чиққан бўлиб, у ўзбек тилида “ жаҳд қилишлик”, “ғайрат қилишлик”, “жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқ” маъноларини англатади. 
Бузғунчи тоифалар айби йўқ мусулмоннинг қонини тўкишни жиҳод ҳисоблайдилар. Бегуноҳ кишиларнинг қонини тўкиш жиҳод ҳисоблайдиганларни қоралаб Муҳаммад Саид Рамазон Бутий шундай ёзади: “Улар бир вақтнинг ўзида бирор айби йўқ мусулмонларни кечаси бўғизлаб кетишни “шариат рухсат иш” берган иш” дейдилар. Улар оддий йўловчилар тўла самолётнинг ичидаги айбсиз инсонлар билан қўшиб портлатиб юборишни ҳам “шариатда бор иш” дейдилар. Ҳар ким кўзларини юмиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) орамизда юрибдилар, деб хаёл қилсин. Ул зот шундай разил ишга рози бўлар эдиларми?”
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашиш йўлларидан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Э. Сатторов,
Қарши шаҳар “Маҳаллот” масжиди имом хатиби