1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жиҳод нима?

23-12-2022, 09:40 144 Ўқиш режими + -
Баъзи тоифалар ижтимоий тармоқларда мусулмонлар орасида жиҳодни тарғиб қиладилар. Жиҳод деганда улар “муқаддас уруш”ни назарга тутадилар. Араб тилида “урушиш”, “одам ўлдириш”,  “қатл қилиш”   маъносида “жиҳод” сўзи эмас,   бошқа сўз яъни “қатл” сўзи ишлатилади. Жиҳод сўзи эса бошқа маънони англатади.  
Хўш, жиҳод сўзи нима маънони англатади?
Ўзбек тилида араб тилидан кирган “жаҳд” деган сўз бор. “Жаҳд” сўзини ўзаро суҳбатларимизда кўп ишлатамиз. Масалан, “Жаҳд қилиб келдим”, “жаҳд қилиб илм ўрганаяпман” деганга ўхшаш. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “жаҳд” сўзининг маъноси ҳақида шундай дейилади: “Жаҳд (арабча)-ҳаракат; зўр бериш, ғайрат. Жаҳд билан ишламоқ, жаҳд қилмоқ[1]”. “Жаҳд” сўзи билан биз маъносига диққатни қаратмоқчи бўлган “жиҳод” сўзи ўзакдош сўзлардир.   
“Жиҳод” ва “жаҳд” арабча сўзлар аслида жаҳада феълидан олинган бўлиб, бу феъл ҳақида луғатда: “ Жаҳада-ҳаракат қилмоқ, интилмоқ; меҳнат қилмоқ, зўр бермоқ, куч сарфламоқ, (қийинчиликлар билан) курашмоқ[2]”.
“Жаҳада” феълидан келиб чиққан ҳолда “жиҳод” сўзи ўзбек тилида “ жаҳд қилишлик”, “ғайрат қилишлик”, “жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқ” маъноларини англатади.
Ислом уламолари томонидан хусусан, Имом Нававий ўзининг “Ал-манҳаж фий аввал китаб ал-жиҳад” китобида “жиҳод” сўзига шундай таъриф беради “шариат илмларини тарқатиш, яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш”.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлда бардавом қилсин!
 
Р. Акбаров.
[1] Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т. 17-бет. 
[2] Аннаъумулкабийр” 118-бет.