1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМНИНГ МАЪНАВИЙ БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИДИ

22-05-2022, 17:40 306 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Мўмин-мусулмон учун исломий ақида энг муқаддас қадриятдир. Ҳар биримиз туғилганимиздан то вафот этгунимиз қадар муқаддас динимиз арконларига риоя қилиб яшаймиз. Аждодларимиз динимиз таълимотини асрлар давомида махкам тутишгани сабабли табаррук заминимиз ҳар соҳада дунё тамаддунига бешик бўлди.
Сўнгги пайтларда миссионерлик ҳаракати дунё миқёсида диний ақидапарастлик, фундаментализм, эксремизм, терроризм, гиёхвандлик каби глобал муаммолардан бирига айланиб бормокда. Бу иллатларга қарши курашиш хозирги вақтда дунё миқёсида глобал долзарб масала, глобал муаммо сифатида эътироф этилмоқда.
Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий маъносини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим.
Ушбу сўз лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса "вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.
Умуман олганда, турли луғатлар ва манбаларда баён этилган таърифлар бир-бирига жуда яқин ва ўхшаш бўлиб, уларга таянган ҳолда қуйидаги хулосани чиқариш мумкин: миссионерлик - бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади.
Прозелитизм - бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборатдир.
Миссионерлик, асосан христианлик динига хосдир. Бундай ҳаракат христианлик дини қадимий Византия империясининг давлат дини сифатида эълон қилинган даврдан буён амалга оширилиб келмоқда.
Христиан руҳонийлари даставвал миссионерлик ҳаракатини Европа ва Яқин Шарқдаги кўпхудоликка эътиқод қилиб келган аҳолини яккахудоликка даъват қилиш байроғи остида олиб бордилар. Шу тариқа IVасрда пайдо бўлган христиан миссионерлиги XIII-XVI асрларда Ҳиндистон, Хитой, ва Японияга кириб борди.
Католик черковида эса миссионерлик Испания ва Португалия империялари ташкил топгач (XIII-XVIасрлар) да тараққий этди.
Миссионерлик ҳаракати Буюк Рим империясига янги ерларни ўзлаштиришга катта ёрдам берди. Католик миссионерлигига рахбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда “Диний тарғибот конгрегацияси” ни таъсис этди.
XIX асрга келиб эса миссионерлик янгидан фаоллашди.Ушбу ҳаракат вакиллари бўлган миссионерлар ўз фаолиятларини Африкада кенг тарзда ёйиб, ўз мамлакатларининг сиёсатини ўтказишга ёрдам бердилар.
Миссионерларнинг турли давлатлар, жумладан, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида олиб бораётган фаолияти христианликни тарғиб қилишда махсус адабиётлар, аудио ва видеокассеталарни маҳаллий тилларда тайёрлаш ва бепул тарқатиш масалаларига эътибор қаратадилар.
Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади.
Юртимизга миссионерлик ҳаракати аъзолари Собиқ Иттифоқ заифлашиб, тарқалиш олдида турган вақтдан кириб кела бошлаган ва  ўша пайтдаги беқарорликдан фойдаланиб, қонуний рўйхатдан ўтиб олган.   Миссионерлик ҳам террор ва экстремизм каби маълум бир динга тааллуқли эмас. Лекин бизда асосан христиан динининг миссионерлик ҳаракатлари кўзга ташланмоқда. Улар кимлар томонидандир маблағ билан таъминланади, шу сабабли, янги аъзоларига маълум миқдор мукофот пули бериш, дискотекалар ташкил қилиш, чет тилларини бепул таълим бериш, бепул китоблар тарқатиш каби ҳаракатлари кўрилади.  Миссионерлар бугунги кунда жуда жиддий ҳаракат қилмоқда. Чунки, Қуръони карим  Ўзбек тилида биринчи марта 1992 йилда чоп этилгани ҳолда, миссионерлар аллақачон “Инжил”ни собиқ Совет Иттифоқидаги кўпгина миллатлар тилига таржима қилиб бўлишган.
УЛАРНИНГ МАҚСАДЛАРИ:
-кундан кун нуфузи ошаётган ислом динига путур етказиш;
-маълум бир халқларни маънавий жиҳатдан ўзларига қарам қилиш;
-мамлакат ичида фуқаролар урушини келтириб чиқариш;
-дин баҳонасида мулкка эгалик қилиш.
Арзимас мол-дунё ва алдовларга учиб, ҳидоятни залолатга, савобни азобга, охиратни дунёга алмаштираётган ватандошларимиз насронийликни даъват қилаётганларнинг юртида аҳвол қандайлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! Ахир улар черковларини масжидларга айлантириб, тўп-тўп бўлиб исломни қабул қилмоқдалар-ку!
Шуни эслаб ўтиш жоизки, миссионерлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни билан таъқиқланади. Ушбу қонуннинг 5-моддасида: “…Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик ҳаракати ман этилади…”, дейилади.
Уларнинг режаси азалдан мусулмон бўлиб келган, яъни мафкураси, урф-одати, бутун бошли маънавий тарихи бир хил бўлган, аслида мамлакатимизнинг куч- қудратини ташкил қиладиган бирдамликни, халқимизнинг юрагини
парчалаш, заифлапггириш, пароканда қилиш ва турли — туман сиёсий ва иқтисодий босимлар билан ўз ҳолимизча яшашга йўл қўймаслликдир. Миссионерлик фаолияти мафкурамиз учун ёт унсургина бўлиб қолмай, балки маънавиятимиз ривожи учун ҳам жиддий тўсиқдир.
Демак, миссионерларнинг зарбаларидан чекинмаслик , уларга бефарқ қарамаслик, ватан равнақи ва ислом дини учун буюк хизматлар кўрсатган аждодларимизга муносиб фарзанд бўлишимиз зарур бўлади.
Аллоҳ таоло мустақил Ўзбекистонимизнинг тинч ва обод бўлишида Ўзи мададкор бўлсин.

Фарход Аминов,
Муборак тумани бош имом-хатиби