1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Либосланишдан мақсад нима?

26-05-2022, 17:26 212 Ўқиш режими + -
             Инсон уч мақсадга кўра либосланади. Биринчиси, иқлим-шароитдан келиб чиқиб, ўз танасини ҳар хил ташқи зарарлардан ҳимоя қилиш учун кийинади. Қишда совуқдан, ёзда иссиқдан ҳимояланади. Иккинчиси, шарми-ҳаё, яъни эркаклик ва аёллик азолари бўлган авратларни беркитиш учун либосланади. Учинчиси, зийнатланиш, яъни  кўзга яхши кўриниш учун либосланади.
 
 Либосланишдаги мана шу уч мақсадни қайси бирини бирламчи қилиш билан инсонлар бир-бирларидан либосланишда фарқланади.
 
 Ғарб халқлари дунё қарашига кўра энг аввал ўзгалар кўзига чиройли бўлиб кўринишга бирламчи қилиб либосланишади. 
 
Шарқ халқлари эса шарму-ҳаёни ёдда тутиб, таналарини ташқи таъсирдан ҳимоялаган ҳолда чиройли кийинишга аҳамият беришади. 
Хусусан, мусулмонлар либосланишдан мақсад Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ,   авратларини ёпиш, иссиқ-совуқдан ҳимояланиш учун чиройли, тоза-озода кийимлар киядилар.       
           
     Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими