1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қалб поклиги

26-05-2022, 07:05 1 136 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло инсонни яратиб, унга  қалб неъматини берди. Қалб бу Аллоҳ таолонинг неъматларидан бири бўлиб, қалбга эга бўланлигимиз шукрини қилишимиз лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
“У Аллоҳ  сизларни пайдо қилган ва сизлар учун қулоқ-кўзлар ва дилларни (ато) қилган зотдир. Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар”.  ( Мулк сураси, 23-оят).
Аллоҳ таоло инсонларга қалб неъматини бериб, бу қалбни пок бўлишига чақиради. Инсонда қалб тоза бўлса ,унда бутун вужуд пок  бўлади. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:
“Инсон вужудида бир эт парчаси бор у тоза бўлса,бутун вужуд тоза бўлур. Агар у бузилса, бутун вужуд ҳам бузилади. Бу эт парчаси-қалбдир”. Инсоннинг айрим қалбда бўладиган иллатлардан пок бўлиши лозим. Қалби иллатли бўлган кишининг қалби ва қулоқлари муҳрланган, кўзларини парда қоплпган бўлади. Бундай кишиларнинг қалбида иллат, мараз бордир.  Бу ҳақда қуръони каримда шундай дейилади:
Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ (Аллоҳ азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқиманг, уларга барибирдир - иймон келтирмайдилар. Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйгандир. Кўзларини эса парда қоплаб олган. Улар учун буюк азоб бордир. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик”, дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ  маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир”.   (Бақара сураси, 6-10-оятлар)
Юқоридаги оятлардан келиб чиқиб, айрим уламолар қалблар икки хил бўлади, дейишади. Биринчиси қалбул-мариз ( иллатли қалб), иккинчиси эса қалбус-салим (соғлом ) дейилади. Қалбул-мариз покланмаган қалб. У покланмаслик натижасида иллатлашган. Унда на меҳр, на муҳаббат, на иймон бор. Унда мараздан бошқа ҳеч нарса йўқ. Бундай кўнгли қаттиқ кишидан одамлар безор бўлиб, ундан узоқроқ юришади. Ўз даврида Хожа Аҳмад Яссавий ҳазратлари ҳам шундай ёзган эдилар:
Ғариб,фақир етимларни кўнглин овлаб,
Кўнгли қаттиқ халойиқдин қочдим мано.*
(*Яссавий. А. Ҳикматлар.Т. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1991. 11-бет).
Бундай инсонлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Сўнгра, шундан кейин ҳам қалбларингиз қотди. Бас, улар тошкаби ёки (ундан-да) қаттиқроқдир. Зеро, шундай тошлар борки, ёрилиб ичидан сув  оқади. Яна айримлари  Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди”. (Бақара сураси,74-от).
Бу ҳақда пайғамбаримиз с.а.в ҳам:
“ Бандани Аллоҳдан узоқлаштирадиган нарса қалбнинг қаттиқлигидир”,-дейдилар. (Термизий ривояти).
Қалбус-салим иймон натижасида покланган қалбдир. У юмшоқ, меҳрли, муҳаббатли қалбдир. Аллоҳнинг зикрига юмшайдиган бундай қалблар ҳақида  қуръонда шундай дейилади:
“У (қуръондаги хабарлар)дан Парвардигорларидан қўрқадиган зотларнинг терилари титраб кетар.сўнгра терилариҳам. Қалблариҳам Аллоҳнинг зикрига юмшар-мойил бўлар”. ( Зумар сураси, 23-оят).
Инсон қалбини иймон билан поклайди. Иймон бу қалб поклигидир. Шу сабабли ислом дини қалб поклигига бўлган иймонга чақиради. Бу ҳақда Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қиладилар:
“Поклик иймонга даъват қилади. Иймон ҳам соҳиби билан бирга жаннатга киради”.     ( Табароний ривояти).
Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбандий бобомиз ўзларининг дунёга машҳур “ Дил баёр, даст бакор”деган сўзларида ҳам инсоннинг қўли меҳнатда бўлиб, қалби яратганга боғланган ҳолда, доимо покланиб туришини назарда тутганлар.
Донишмандлардан бири шундайдеган экан:
“ Қалби иймон билан покланган киши қалби қаттиқ кишилардан узоқроқ бўлсин. Пок қалблар тоза қалбли кишилар суҳбатидан баҳра олади. Кўп овқат ейиш, кўп кулиш, кўп ухлаш қалбни қорайтиради”. 
  Инсоннинг қалби пок бўлса, унинг нияти ҳам пок бўлади. Нияти пок инсоннинг эса амаллари ҳам пок бўлади. Бу ҳақда ҳам пайғамбаримиз с.а.в шундай марҳамат қилганлар:
“Амаллар ниятга яраша бўлади”. 
Қалби пок инсонлар яхшиликни ният қилганликлари туфайли доимо савобга дахлдор бўладилар. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибни Аббос (р.а.) пайғамбаримиз (с.а.в.)дан шундай ривоят қиладилар:
Инсон қалби бу Аллоҳ таолонинг қиёматда назар соладиган жойидир. Бу жой иймон билан, яхши ниятлар билан покланиши ва шу пок қалбдан келиб чиқилган амаллар қилиниши зарур. Шундай бўлса, Аллоҳ таолонинг яхши муомиласини қўлга киритган бўламиз.  Зеро, бу ҳақда пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қилганлар:
“Аллоҳ таолло  сизларнинг кўринишларингиз ва молларингга  қараб муомила қилмайди, балки сизларнинг қалб ва амалларингизга қараб муомила қилади”. 
Шу туфайли ислом дини бу қалби пок инсонларнинг динидир.
                                         
Раҳматилло УСМОНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 
Қашқадарё вилоятидаги вакили