1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мазҳабсизлик – залолатга етакловчи йўлдир

23-12-2022, 07:49 277 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда Ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб,унинг шўҳрати  янада кенг ёйилаётгани  ҳаммага равшан.Аммо буни ҳамма ҳам ижобий қобул қила олмаяпди.Буни кўра олмайдиганлар тарафидан бунга қарши турли хилдаги найранглар ўйлаб топилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.Мусулмонлар ўртасида фитна уруғини сочиб,ўзаро келишмовчиликларни пайдо қилиш ва жамиятда барқарорликни издан чиқаришда Исломни нотўғри талқин қилиб, унинг номидан турли нотўғри ғоя ва оқимларни пайдо қилиш энг сермаҳсул қуролга айланиб қолди.Анашу асосда мазҳабсизлик муоммаси ҳам пайдо   бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.Охирги пайтларда мусулмонлар орасида тафриқаларга бўлиниш ҳолатлари авж олди.Бу ҳолат исломий бирдамликнинг бузилиб кетишига хавф солмоқда.
Мазҳабсизлик ғоясининг салбий оқибатлари юртимизнинг ўтган яқин тарихида яққол намоян бўлади.Халқимиз ўз мустақиллигини қайтадан қўлга киритгандан сўнг динимизга кенг йўллар очиб берилди.Диний маъруфий соҳаларда турли мусулмон давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.Аммо шу билан бирга четдан мазҳабсизлик ғояси ҳам кириб келди.Улар ўзларининг нотўғри,аммо зоҳирда гўзал даъватларига бир қанча юртдошларимизни ишонтиришга улгурди.Улар халқимиизнинг азалдан амал қилиб келаётган Ҳанафийлик мазҳабини нотўғрига чиқарди. Бу эса Ҳанафий мазҳабига амал қилувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди.Натижада мусулмонлар ўртасида низо,тортишув юз бериб,ихтилофлар авжига чиқди.Ҳали динни тўлиқ билмайдиган,Қуръоннинг таржима ва тафсири у ёқда турсун ,уни тўғри ўқий олмайдиган юртдошларимизнинг диний ҳукумлар ҳақида тортишиб,бир-бирини адашганга чиқаришларига сабаб бўлди.
Шунинг учун ҳам Рамазон Бўтий “Мазҳабсизлик – Ислом шариатига таҳдид солиб тўрган энг катта бидъат”деб айтгани бежиз эмас эди.Ҳозирги кунимизда ҳали ҳам юртдошларимиз ичида билиб-билмай ушбу ғоянинг таъсирида юрган кишиларнинг мавжудлиги сабабли бу ғояни диний маъруфий асосда чуқур ўрганиб,унинг асил моҳиятини очиб бериш уни халқимизга тўғри тушунтириб бериш ва шу йўл билан мазҳабсизлик салбий оқибатларини олдини олиш бугунги кундаги муҳим ва долзарб вазифалардан бўлиб қолмоқда.Шу билан бирга ,мазҳабларнинг асил моҳияти,уларнинг бебаҳо қиймати,хусусан,халқимиз азалдан амал қилиб келаётган Ҳанафий мазҳабини халқимизга,ёшларимизга тушунтириш лозим.
Мазҳаб сўзи аслида арабча “заҳаба”феълидан олинган бўлиб,”йўл”,”йўналиш”деган маъноларни билдиради.Истилоҳда эса аҳли суннати вал жамоанинг тўрт имомларининг фиқҳий мактаблари тушунилади.  Барча суннатга эргашган мусулмонларнинг катта жамоаси томонидан эътироф этилган ақидавий мазҳаблар эса иккита бўлиб,бўнга Абу Мансур Мотуридийнинг “Мотуридия”ва Абул Ҳасан Ашъарийнинг “Ашъария” мазҳаби киради.
Қуръон ва суннатдан мустақил равишда ҳукм олиш салоҳиятига эга бўлган олим мужтаҳид саналади.Мужтаҳид диний манбалардан ҳукм олиш учун фақатгина Қуръонни ва бир неча минглаб ҳадисларни ёдлаган бўлиши етарли эмас.Балки,мужтаҳид имомлар шу икки диний манбаларга боғлиқ бўлган барча илмларни пухта билган шахслар саналади.Айтиш жоизки,Набий алайиссалом ҳаётлик даврларида саҳобалар муайян шарий масала чиқиб қолса,у зотнинг ўзларига мурожаат қилиб,ечимини топганлар.Пайғамбаримиз соллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг саҳобалар шаръий саволлар бўйича мужтаҳид даражасида бўлган саҳобалардан фатво сўраганлар.Тобеинлар саҳобалар тутган йўлни тутиб,мужтаҳидларга эргашганлар.
Тобеинлар даврида ижтимоий омиллар сабаб икки асосий мактаб – раайъ ва ҳадис мактаби шакилланган.Бу икки мактабда йигирмага яқин мазҳаблар шакилланиб,улардан   тўрттаси; Ҳанафийлик,Ҳанбалийлик,Моликийлик,Шофийлик сақланиб қолган ва Ислом диёрларига тарқалган.Мазҳабларнинг муайян масаладаги қарашларининг турлича экани ўзаро келиша олмасликларидан эмас,балки бир-бирларини тўлдиришлари билан изоҳланади. Эътибор билан қаралса ,бу тўрт мазҳаб ҳам бир-бири билан боғлиқ,мазҳаб асосчилари ўзаро бевосита ёки билвосита бир-бирларига устоз ёки шогирд бўлганлар.
Уламолар мазҳабларга эргашиш – Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳива салламнинг қуйидагиҳадисига амал қилишдир,деб таъкидлайдилар: “Агар ихтилофни кўрсангиз,ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг”(Имоми Можа). 
Ислом уламолари шаръий ҳукмни ва унинг далилини билмайдиган мусулмон (муқаллид) мужтаҳид олимга тақлид қилиши зарурлигини таъкидлайдилар.Бунга ушбу оятни далил сифатида келтириш мумкин:”...Агар билмасангиз зикр аҳлидан сўранг” (Наҳл сураси,43-оят).Уломалар оят Китоб ва суннатга қайтиш шаклида эмас,балки аҳли зикрларга эргашишликка буюриш кўринишида нозил бўлганига эътибор қаратадилар.
Мазҳабсизлар омма,мусулмонлар орасида кўплаб нотўғри талқин қилинган ақидавий ва фиқҳий  масалаларни тарқатмоқдалар.Ваҳоланки,бу масалалар аҳли сунна олимлари томонидан аллақачон ҳал қилинган. Бемазҳаблар:”Қуръон битта ва Пайғамбар битта бўлса,тўрт мазҳаб орасида фиқҳий ихтилофлар бор,Ҳақ битта эмасми?”дейдилар.Мазҳаблар бир манба – Қуръон ва суннатга асосланади.Мазҳабларнинг бирига эргашган киши Қуръон ва суннатга эргашган бўлади.  Бемазҳаблар намозни ва бошқа барча ибодатларни фиқҳий мазҳаблардан бошқача тарзда адо қила олмайдилар.Балки ўзлари ҳам ушбу мазҳаблар асосида таълим олганлар.
Уломалар мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб,шубҳасиз,адашишга олиб бориши ҳақида огоҳлантиради.Таассуфки,мазҳабсизлик тарафдорлари жамиятда ихтилоф чиқариш билан шуғулланиб,аслида Ислом маданияти ва таълимоти ривожи учун ҳеч қандай ҳисса қўшаётганлари йўқ.Ҳозирга қадар масжид ёки мадраса қуришга ёрдам бериш,диний мавзу ҳақида бирорта китоб ёзиш,эҳтиёжманд мадраса талабаларига ёрдам кўрсатиш каби хайирли ишларга мутлақо аралашмайдилар ҳам.Аксинча,Қуръон ва суннатдан ўзбошимча янги ҳукм чиқариш,мусулмонларни куфурда айиблаш,уларнинг қонини тўкишни ҳалол ҳисоблаш,боғийлик(ҳукуматга қарши чиқиш),ваҳима уйғотиш ва фитна қўзғаш,обод жойларни вайрон қилиш каби Исломда қатъиян ман қилинган хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқдалар.
Мазҳабсизлик жамият ҳаётида ихтилоф ва жанжалларни келтириб чиқаради ва бунинг натижасида тўрли радикал оқимларга мойил“кадрлар”етишиб чиқади.Бирдамлик ва барқарорликка салбий таъсир этади.Бугунги кунда мазҳабсизликнинг олдини олишнинг маънавий,диний ва маърифий асосларига алоҳида аҳамият бериш лозим. 
 
  Кўкдала туманидаги Хожа Ахмад Яссавий жомеъ масжиди имом хатиби Ф.Тўраев.