1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фасод тарқатиш билан шуғулланманг

27-05-2022, 16:23 280 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларидан фойдаланиб айрим кишилар жамият кишилари орасида фитна-фасод тарқатиш билан шуғулланмоқдалар. Ислом динида бузғунчилик-фасод ишларни қилиш қораланади.
Айрим кимсаларнинг бузғунчи ишларни ёйишдан мақсади мусулмонларни чалғитиш, улар орасига ихтилоф, нифоқ солишдир.
Аслида, Ислом дини эса мусулмонларни фасод ишлардан қайтаради. Фасод иш оғир гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Шу сабабли бузғунчи ишнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!
Р, Акбаров, 
ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими