1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Гиёҳвандлик - инсонни тубанликка етаклайди

30-05-2022, 10:34 289 Ўқиш режими + -
Тарихга назар солсак, одамзод бахтли ва фаровон ҳаёти, эркин ва озод яшаши, чинаккам инсондек яшаш йўлида қандай оғир ва машаққатли синовларни бошидан кечирганига гувоҳ бўламиз. Ҳар сафар чинаккам бардош, кучли эътиқод ва соғлом тафаккур билан инсоният ўз бошига тушган турли қийинчиликларни енгиб ўтиб, эртанги кун учун, хато ва камчиликларнинг такрор содир бўлмаслиги учун зарур хулосаларни чиқара олган.
Замон ўзгариши билан инсоният олдида турган муаммолар камайиб қолгани йўқ. Аксинча, улар аввалги шакли ва хусусиятини бироз ўзгартириб янгича маъно-мазмун касб этган ҳолда қаршимизда қайта намаён бўлмоқда. Бугун бутун инсониятни ташвиш ва хавотирга солаётган энг глобал муаммолардан бири – гиёҳвандликдир. Ҳозирда бутун дунё ҳамжамияти томонидан 26-июн-”Халқаро гиёҳвандликка қарши куни”, деб белгилангани ҳам бежиз эмас. Зеро, гиёҳвандлик-инсоният умри заволидир. Уни истеъмол қилиш инсонни динига, ақлига, хулқига, табиатига зарар бўлади.  Тананинг фаолияти сусайиб, қарамлик ҳолати юзага келади. Гиёҳвандлик инсон фикрини ўтмаслаштиради, хотирани сусайтиради, ибодатдан тўсади, шарму – ҳаёти кетказади, меҳр-муҳаббатни йўқотади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам бора-бора оиласидан ҳам ажралади. Чунки унинг кўзига на оиласи, на ота онаси, на фарзандлари кўринади. Молини ҳам, уйини ҳам ва охирида ғурурини ҳам сотади.  Гиёҳванд кишилар ўзини оридан, шаън-ҳурматидан, касб-ҳунаридан айрилади. Оиласи бузулади, фарзандлари тирик етим бўлиб қолади. Динимиз Ислом дини инсонни ҳалокатга олиб борадиган барча турдаги нарсалардан қайтарган. Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида “Инсон ўзини ўз қўли ила ҳалокатга ташлашдан ман қилган”. Пайғамбаримиз ҳадисларида беш нарсани муҳофазасини мақсад қилган бўлиб, улар инсоннинг дини, жони, моли, ақли ва наслини муҳофаза қилишдан иборатдир. Аҳли сунна валжамоа тўрт мазҳаб уламоларининг фатволарида гиёҳвандликнинг ҳаром экани, уни ҳалол санайдиган киши кофир бўлиб қолишини қайта қайта таъкидлайдилар. Шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишнинг барча турлари-ичиш, ҳидлаш, суртиш ва игна орқали қабул қилиш кабилар мутлақо ҳаромдир. Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, уларнинг тижорати билан шуғулланиш ва у орқали қилинган касб ҳам ҳаромдир. Шуни таъкидлаш жоизки жамиятдаги ҳар бир инсон айнан ота-она ёшларга, фарзандларига уларнинг ўсмирлик даврида чиройли тарбия беришлари ва ўзлари гўзал ўрнак бўлишликлари лозимдир. Бугунги кунда фарзандлар ким билан юрибди, ким билан дўст тутинган, суриштириб огоҳ бўлиб туришликлари ва уларни ёмон дўстлардан, ичкилик ва гиёҳвандликка олиб борувчи омиллардан тўсмоқликлар лозимдир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки аксарият жиноятларнинг илдизи бекорчиликка бариб тақалади. Фарзандларни билим- маърифатли, меҳнатсевар, ғайратли, ўз касбини пухта биладиган қилиб тарбиялаш, келажакда уларни халқига, динига, манфаати етадиган инсон қилиб тарбиялаш ота-онанинг бурчидир. 
Л.Олимов
Китоб туман бош имом хатиби