Айрим кишилар ижтимоий тармоқларидан фойдаланганда, Ислом динига, мусулмонларга зарар бериб қўйишдан ўзларини тийишлари лозим. Айниқса, диний жиҳатдан бирор сўзни айтишдан, бирор маълумотни тарқатишдан олдин бу нарсаларни динга фойдаси борлиги, унинг динга зарари йўқлигига диққат қилишимиз лозим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): “Умматимдан қайси бири умматимга қapши чиқса, унинг яхши ва ёмони фарқига бормаса, мўминга зиён етказишдан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!” дедилар. (Муслим ривояти).
Мўмин-мусулмонларнинг обрў-эътиборини тўкиш бошқа мўминга ҳаром ҳисобланади. Шу сабабли мўмин –мусулмонларга манфаат етказаолмасак, уларга зиён беришдан ўзимизни сақлайлик!
Р. Акбаров