1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жиҳодни нотўғри талқин қилманг

31-05-2022, 18:43 286 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида “жиҳод” сўзини “урушиш” деган маънода талқин қиладиган кишилар учраб турибди. Бу нотўғри. “Жиҳод” сўзи урушиш, жанг қилиш деган маъноларни англатмайди. Урушиш, жанг қилиш маъносида араб тилида “қитол” сўзи ишлатилади. 
Хўш, “жиҳод” сўзи нима маънони англатади?
Ўзбек тилида араб тилидан кирган “жаҳд” деган сўз бор. “Жаҳд” сўзини ўзаро суҳбатларимизда кўп ишлатамиз. Масалан, “Жаҳд қилиб келдим”, “жаҳд қилиб илм ўрганаяпман” деганга ўхшаш. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “жаҳд” сўзининг маъноси ҳақида шундай дейилади: “Жаҳд (арабча)-ҳаракат; зўр бериш, ғайрат. Жаҳд билан ишламоқ, жаҳд қилмоқ[1]”. “Жаҳд” сўзи билан биз маъносига диққатни қаратмоқчи бўлган “жиҳод” сўзи ўзакдош сўзлардир.   
“Жиҳод” ва “жаҳд” арабча сўзлар аслида жаҳада феълидан олинган бўлиб, бу феъл ҳақида луғатда: “ Жаҳада-ҳаракат қилмоқ, интилмоқ; меҳнат қилмоқ, зўр бермоқ, куч сарфламоқ, (қийинчиликлар билан) курашмоқ[2]”. 
“Жаҳада” феълидан келиб чиққан ҳолда “жиҳод” сўзи ўзбек тилида “ жаҳд қилишлик”, “ғайрат қилишлик”, “жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқ” маъноларини англатади. 
Ислом уламолари томонидан хусусан, Имом Нававий ўзининг “Ал-манҳаж фий аввал китаб ал-жиҳад” китобида “жиҳод” сўзига шундай таъриф беради “шариат илмларини тарқатиш, яхши ишларга буюриш ва ёмон ишлардан қайтариш”.
 
 Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлда бардавом қилсин!
 
Р. Акбаров
 
 
[1] Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Т. 17-бет. 
[2] Аннаъумулкабийр” 118-бет.