20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси..

Kirilcha / Янгиликлар 22-ноя-2019, 19:25 0 138


20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Қашқадарё вилоятида диний-маърифий сохада олиб борилаётган ишлар билан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиш мақсадида Сурхондарё вилоятидан Қашқадарё вилоятига ташриф буюрдилар.

21 ноябрь куни Қарши шаҳридаги "Маданият саройи"да вилоятдаги 182 та жоме масжид имом-хатиблари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда ДИҚ ва ЎМИ Раҳбарияти буюк аждодларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мўъин ан-Насафий боболаримизнинг ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда етказиш, имом-хатибларнинг билимларини янада ошириш юзасидан ўзларининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бердилар. Шунингдек, тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди, мавжуд муаммолар тингланди. Юқорида таъкидланганидек, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ёт оқимлар таъсирига тушган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.


Шу куни ДИҚ раиси А.Аҳмедов “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик операцияси доирасида Суриядан юртимизга қайтган фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, улар билан суҳбат ўтказилди ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.