“Таблиғчилар” деган тоифалар бугунги кунда баъзи жойларда фаолият олиб бормоқдалар. Уларнинг фаолиятларини соғлом ақида билан таҳлил қилинса, улар ислом дини асосларини ўзгартарадиган тоифалардан ҳисобланади.
Ҳаракат таълимоти Муҳаммад Илёс томонидан ишлаб чиқилган "Оти устувор тамойил"да ўз ифодасини топган. Таблиғчиларнинг фикрича, мазкур тамойилларга амал қилган кишилар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бахт-саодатга эришар эмиш. Юзаки қараганда бу тамойилларнинг ислом асосларига, шунингдек, ҳанафий мазҳаби таълимотига зидлиги кўзга ташланмайди. Аммо улар "Саодат калити" деб биладиган тамойиллар теран назар билан, соғлом ақида билан таҳлил қилинса, таблиғчилар ислом асосларини зимдан емиришга уринаётганини англаш қийин эмас.
Демак таблиғчилар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида исломнинг ўзгармас тамойилларини нотўғри талқин қилишгача етиб бормоқдалар.
Н. Маннонов. Қарши тумани “Қуйибешкент” жоме масжиди имом-хатиби