1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бола қалби-покиза варақ

2-06-2022, 11:27 275 Ўқиш режими + -
                      Халқимиз азалдан  болажон ва оилапарвар халқдир.  “ Болали уй бозор, боласиз уй мозор”, “ Бола азиз, одоби ундан азиз” каби мақоллар халқимизнинг болапарвар ва бола тарбиясига эътибор берадиган халқ эканлигига  далолат қилади. Ҳадисларнинг бирида:     “ Бола – жаннат ҳидидур” ( Имом Бухорий ривояти) дейилади.           Дарҳақиқат, соғлом бола ота-онасига соғлик ва саломатлик бахш этади. Чунки соғлом бола соғлом оиланинг мевасидир. Имом Ғаззолий: “ Бола асалари муми кабидир. Мураббий уни истаган шаклга солиши мумкин. Бола ота-онасининг ёнида бир пок саҳифа кабидир. Унинг қалбига ҳеч бир нақш ё сурат солинмаган, аммо бундай қалб ҳар қандай нақшни олишга ҳозир, яъни ҳамма нарсага мойилдир. Шунинг учун ҳам уни гўзал амаллар билан банд этиш лозим. Бу қалб эзгуликлар ва билимлар билан тўлдирилса, фарзанд баркамол инсон бўлиб етишади”дейдилар. Бола–ота-онаси учун бир омонат, унинг қалби покиза варақ. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, оқил  фарзанд бўлиб камолга етади. Унинг савобига барчамиз шерик бўламиз, аммо  аксинча бўлса, унинг гуноҳига шерик бўлинади.   Инсонга тарбиянинг асосий жиҳатларини унинг болагидан ўргатиш жуда муҳимдир. Чунки инсон доимо тарбия   муҳтождир.  Одамлар Луқмони Ҳакимга: “ Нега доим болангизга насиҳат қилаверасиз?” деб сўрашибди. Луқмони Ҳаким: “ Мени боламга қилган насиҳатим, боғбоннинг боғдаги ниҳолига доим қилиши керак бўлган парвариши кабидир “ деб жавоб берган эканлар. 
                                      Ёшлигидан ҳар томонлама соғлом бўлиб тарбияланган бола ота-онага меҳрибон, Ватан ва халқига содиқ инсон бўлиб етишади. Ана шундай ҳар томонлама соғлом бўлиб етишган инсон ўзининг кимлигини, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб етади ва у она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган,   она юртимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшадиган бўлиб вояга етади. 
 
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими