1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИНИНГ БОШИ НИМАДА?

3-06-2022, 09:02 421 Ўқиш режими + -
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи  васаллам: “Сизлар ўзингизга муносиб жуфти ҳалолни ихтиёр қилинглар, чунки жуфтингизнинг феъл-атвори, хулқи наслингизда ўз аксини топади”, деганлар.
Ушбу масъулиятли ишни  Ислом дини фарзанд ҳали дунёга келмасдан анча олдин, оила қуришга тайёргарлик кўрилаётган пайтдан бошлаб қайғура бошлайди. Оила қурилгач ҳам бу одоб ва ахлоқ дарси бир дақиқа ҳам тўхтатиб қўйилмайди. Оила қурилар экан, ота-онанинг ахлоқи, одобига, инсонийлигига алоҳида эътибор берилади. Сабаби улардаги хислат, фазилатлар ҳам, ёмон одатлар ҳам болага кўчиши исбот талаб этилмайдиган ҳақиқатдир. 
Ғарб олими Жан Поль: “Бизга яхши оналарни беринглар, биз яхши одамлар бўлиб етишамиз”, деганда нақадар ҳақ гапни айтган. 
Яна бир Ғарб файласуфи С. Макаренко “Болаларни ўстириш ва тарбиялаш улкан, жиддий ва ҳаддан ташқари масъулиятли ишдир”, деган экан.  
Муборак ҳадиси шарифларда айтилганидек, кмши асосан келин танлашда, унинг диндорлигига, тақвосига эътибор бериши лозим. Чунки ана шундай онадан туғилган фарзандларни тарбиялаш нақадар осон. Тарихдан маълумки, дунёга довруғ солган саркардаю буюк алломаларга, фозилу уламоларга болалик пайтида оталари ҳаром луқма у ёқда турсин, шубҳалик касб билан топилган бирор луқма ҳам едирмаган, оналари ҳам уларни бетаҳорат эмизишмаган.
Мисол учун Ҳазрати Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг дунёга келишлари воқеасининг ўзигина фикримиз далили бўла олади. Тақводор ота ва диёнатли, афифа онадан Нўъмон Ибн Собитдек фарзанд туғилган. Имоми Аъзам Ҳазратлари қиёматга қадар носоғлом эътиқод ва амалларга дори ва дармон бўладиган илмий мерос қолдирганлар.
Аждодларимиз фарзанд тарбиясига нақадар жиддий эътибор қаратишган. Уларнинг тарбиясини санъат даражасига чиқаришган. Бу борада бирор нарсага бефарқ бўлишмаган.
Ҳозирги кунимизда ҳам фарзанд тарбиясида юқорида кўрсатилганидай амал қилсак келажак авлодларимиздан жамиятимизга, динимизга фойдаси тегадиган авлодлар етишиб чиқади.
 
Косон тумани “Катта масжид” жомеъ 
масжиди имом хатиби Абдуллаев Намоз