1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚОҲИРА ШАҲРИГА ЕТИБ БОРДИЛАР

7-06-2022, 13:53 397 Ўқиш режими + -
  6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференцияда қатнашиш учун Қоҳира шаҳрига етиб борди.
Қоҳира халқаро аэропортида Муфтий ҳазратларини Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев, Миср Араб Республикаси муфтийси вакиллари ва бошқа мутасаддилар кутиб олдилар.
 7 июньдан бошланиб, уч кун давом этадиган нуфузли тадбирда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, 20 дан зиёд давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари муҳокама қиладилар.Халқаро конференцияда Муфтий ҳазратлари иштирок этиб, нутқ қиладилар ва бир қатор ислом уламолари билан мулоқотлар ўтказишлари режалаштирилган.
ЎМИ Матбуот хизмати