ТАКСИТ САВДОСИ
7078
15-06-2022, 10:04
450
Ўқиш режими
+
-
«Тақсит» сўзи луғатда бўлиб-бўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилохда савдо молини нақд килиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси нақд тўлашга нисбатан қимматроқ ёки баробар ёхуд пастроқ бўлишининг эътибори йўқ.
Ислом Фиқхи Академиясининг еттинчи мажлисида ушбу савдо туғрисидаги уламолар мунокашалари тинглангач, унинг жоизлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Албатта, ушбу савдо турининг ҳам тўғри булиши учун маълум шартлар амалга оширилиши керак.
Тақсит савдосининг шартлари:
1. Сотилаëтган савдо молининг мубоҳ нарса бўлиши;
2. Савдо моли сотувчи ëки вакилининг мулкида бўлиши;
3. Бўлиб бериладиган маблағ бўлакларининг қиймати маълум бўлиши;
4. Муддатни аниқ тайинланган бўлиши;
5. Икки тараф насия ва муддат орасида иттифоққа келишмай, ажралиб кетмаслиги.
Тақсит савдосининг низоми
1-модда. Тақсит савдоси насия савдо турларидан бўлиб, бунда сотувчи ва олувчи келишилган пулни тайинланган вақтларда бўлиб-бўлиб тўлашга келишишади.
2-модда. Тақсит савдосининг битимида куйидаги шартлар икки нусхада тўлиқ баён қилиниб, ҳар бир нусха сотувчи ва олувчининг қўлида бўлмоғи лозим:
1. Савдо молининг тўлиқ сифати;
2. Баҳонинг микдори ва (агар берилса) олдиндан бериладиган маблағнинг миқдори;
3. Бўлиб тўлашга қуйилган муддатнинг аниқлиги;
4. Бўлиб тўланадиган маблағларнинг аниқлиги;
5. Бўлиб тўланадиган бўлакларнинг адади;
6. Булиб тўланадиган бўлакларнинг вақти;
7. Баҳонинг тўлиқ тўлаш шартлари;
8. Шу билан бирга, сотувчи ва олувчининг ўзидан содир бўлиши мумкин бўлган баёнотлар, узаро келишув асосида кандай баёнот ёки шартлар бўлса, уни келтириш...
3-модда. Савдо моли битим тузилган вақтда харидорга тўла-тўкис берилиши лозим
Бериш - савдо молига боғлик бўлган нарсаларни ва ундан фойдаланишда доимий сифат бўлиб эътибор қилинадиган ҳар бир нарсани ўз ичига олади. Бу эса нарсанинг табиати, урф ва икки томоннинг мақсад тақозосига мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, савдо молини олувчи ундан ҳар қандай тўсиқсиз, тўлиқ тасарруф килиш хуқуқига эга бўлиши шарт ҳисобланади. Бу нарса шаръий истилоҳда «таслим» дейилади.
4-модда. Тақсит савдосида сотувчи харидордан баҳонинг хамма қисмини тўлиқ адо этгунича гаров ёки зарарнинг ва тўлиқ тўлашнинг кафолатини сўраши жоиздир;
5-модда. А. Сотувчида тақситга сотиладиган товар кийматининг 20%идан кам бўлмаган маблағини олдиндан олиш хуқуқи бор. Б. Харидор гарвники зарар ҳамда тўлиқ тўлашка кафолатини келтирса, келишувга караб, юқоридаги нисбат озайиши мумкин;
6-модда. ҳаридор бўлиб-бўлиб бериладиган пулни қайси манзилда адо қилишини ҳам аниқ белгилаб олишлари лозим.
7-модда. Битимда харидор зиммасидаги келишилган бахонинг қўп қисми берилган бўлса ва ҳаридор ўз зиммасидаги бўлаклардан бир қисмини беролмай қолса, икки тараф учун хам ушбу савдо шартномасини бузиш талаби жоиз бўлмайди;
8-модда. Харидор зиммасидаги бериши керак бўлган бўлакни камида икки маротаба ўз вақтидан кечиктирсагина, қолган пулни нақд қилиб бериш ҳақида тузилган келишув амалга ошади.
Аҳроров Жамшид
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси