1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Динга зарар беришдан сақланинг

15-06-2022, 11:02 295 Ўқиш режими + -
Бугунги кунда айрим тоифалар ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари билан Ислом динига зиён бермоқдалар. Мўмин-мусулмонлар орасига фитна-фасод, нифоқ солиш, туҳмат-бўҳтонларни тарқатиш каби ишлар мусулмончиликка зарар беради.   
 Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт вақтларида ҳали вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган, халқлар ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига зиён берувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳлантирган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қapши чиқса, унинг яхши ва ёмони фарқига бормаса, мўминга зиён етказишдан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!” (Муслим ва бошқалар). 
Хулоса қилиб айтамизки, мўмин-мусулмонларга   бирор манфаат келтириш қўзлимиздан келмаса, ҳеч бўлмаса уларга зиён беришдан ҳам тийлайлик!
 
Р, Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 
Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими