1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Итоатсизлик ёмон оқибатларга олиб келади

16-06-2022, 09:36 358 Ўқиш режими + -
Ижтимоий тармоқларда баъзи тоифалар мусулмонлар орасида ҳар хил фитналарни қўзғаб, фуқарони раҳбарга қарши итоатсизлик қилишга чорлаб турадилар. 
Ислом дини таълимотига кўра бирор мамлакатнинг аҳолиси тинч яшаб келаётган пайтда шу мамлакатнинг бошлиғига итоат қилмаслиги, унга қарши бош кўтариб кишилар ўртасига фитна қўзғаб юрувчилар тоифаси боғийлардир. Боғийлик динимизда қораланади. Имом Таҳовийнинг ақида китобида қуйидагиларни ўқиймиз:“Подшоларимиз ва раҳбарларимизга қарши, гарчи зулм қилсалар ҳам, хуруж қилмаймиз, уларни дуоибад ҳам этмаймиз. Итоатидан бош тормаймиз. Уларга итоат этишни Аллоҳга итоат этиш жумласидан, яъни, фарз деб биламиз. Гуноҳ ишларга буюрсаларгина итоат этмаймиз. Уларнинг ҳаққига яхши дуолар қилиб турамиз”.
 Агар боғийлар ҳақ устидаги раҳбарга қарши чиққан пайтларида ўлдирилса, уларга жаноза ўқимаслик ҳақида фуқаҳолар фатво беришган. 
Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг бошлиғига, раҳбарларига итоат қилиши лозим.  Аллоҳ таоло шундай деди “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинглар. Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этинглар!” (Нисо сураси, 59-оят).Пайғамбар (с.а.в.): “Кимки менга итоат қилса, батаҳқиқ Аллоҳга итоат қилибди. Ким менга исён қилса, батаҳқиқ Аллоҳга исён қилибди” деди (Имом Муслим ривояти).  
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмасин!
 
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими