Бугун, 16 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида диний таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилаётган “Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танловининг республика босқичи бошланди. Унда танловнинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган 45 нафар талаба қатнашмоқда.
Дастлаб мутасадди вакиллар талаба-ёшларга танлов мавзусига оид иншони ёзиш тартиби, унда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги, иншо ёзиш вақтида тартиб-интизомга амал қилиш лозимлиги, бошқаларга халақит бермаслик зарурлиги ҳақида тушунча берди.
Иншолар ёзиш икки ярим соат давом этади.
Танловнинг республика босқичи тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.