1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нопок ва жирканч савдо

19-06-2022, 10:02 239 Ўқиш режими + -
Минг афсуски, ҳозирги кунда озгина дунё матосига берилиб, фақат бугунини ўйлаб, ўз юртдошларини, маҳалладошларини, ҳатто миллатимиз давомчилари бўлган аёлларни алдаб, сотиб юбораётган инсонлар ҳақида эшитиб ҳар қандай инсон оғир ўйга толади. Наҳотки, ўша одамларни алдаб сотиб юбораётган кимсалар бу ишлари учун куни келиб қонун олдида жавоб беришини ва қиёмат куни Аллоҳнинг қаттиқ азоблари борлигини ўйламайди. Ислом дини ирқи, насаби, миллати, бойлиги, мансаби ва жамиятдаги тутган ўрнидан қатъи назар, барча инсонларга тенглик, ҳурлик, мустақиллик ва ўзаро биродарликни кафолатлаган эътиқодий таълимотдир. Динимиз илк кунлариданоқ қулчиликни, одам савдосини қаттиқ қоралади. Қул озод қилишни жамият ҳаётидаги етук фазилат сифатида майдонга олиб чиқди, уни ҳатто ибодат даражасига кўтарди. 
Ислом таълимоти инсонларни тўла-тўкис озод, ҳур бўлишга, фақат Аллоҳ таолога бандалик қилишга, ҳар томонлама етукликка, яхшилик ва тақво йўлида ўзаро ҳамкор бўлишга чорлайди.  Абу Ҳурайра (р. а.) Расулуллоҳ (с.а.в)дан ривоят қилган ҳадиси қудсийда, қуйидагича марҳамат қилинади: “Аллоҳ таоло: “Мен қиёмат куни уч тоифа кишининг даъвогари бўлурман: Менинг номим билан аҳд бериб, кейин алдаган одамнинг, озод инсонни қул деб сотиб пулини еган одамнинг ва мардикорни ишлатиб ҳақини бермаган одамнинг”, - дедилар”. 
Одам савдосидай нопок, жирканч ишни ўзларига касб қилиб олган кимсаларнинг нопок қилмишлари сабабидан ўзга юртларда азоб чекаётганлар, оиласи, ота-онаси, фарзандлари даврасига соғ-саломат қайтиш умиди билан яшаётганлар оз эмас. Бу дунё қайтар дунё, ўша одам савдосини ўзларига касб қилиб олиб, мўмай даромад топиб юрганлар билсинки, сотилган кишининг ота-онаси, норасида гўдаклари зор йиғлаб қилаётган дуолари бир кун Аллоҳга етиб борганда ўша одамфуруш ҳам Аллоҳнинг қайсидир кўринишидаги бир балосига гирифтор бўлади.

Сирожиддин Жаҳонов, 
"Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси