Ижтимоий тармоқларда айрим кишилар ўзгаларни куфрда айбламоқдалар. Ислом дини ўзгаларни бирон айб билан айблашдан қайтаради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда, аниқ иш тутингиз! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: “Мўмин эмассан”, – демангиз! Аллоҳнинг ҳузурида кўп ўлжалар (бордир). Илгари сизлар ҳам шундай (имонингизни сир тутар) эдингиз, (сўнгра) сизларга Аллоҳ неъмат ато этди. Бас, аниқлаб иш тутингиз! Албатта, Аллоҳ (барча) ишларингиздан хабардордир”. (Нисо сураси, 94-оят).
Ибн Умардан розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам айтди: “Агар киши биродарига “Эй кофир”, – деса, у (сўз) иккисидан бирига қайтади” (Имом Бухорий ривояти).
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши бундай бўлмаса, айтган гапи ўзига қайтиб келади”.
Ижтимоий тармоқларда бировларни куфрда айблаш, бировларнинг хато ва камчиликларини қидириш билан умр ўткараётган кишилар ўзларининг хато ва нуқсонларини устида вақтларини сарфлаб, уларни йўқотишга ҳаракат қилсалар яхши бўлар эди.
Ўз айбини қўйиб, бировнинг айб нуқсонини пайлаш умр ўтказадиган одамлар жоҳи, нодон кишилардир. Уларга халқимизнинг бир мақолини эслатиб қўймоқчимиз: “Аввал ўзингга боқ, кейин ноғара қоқ”.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжимди имом хатиби