“ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР”
7172
27-06-2022, 13:16
247
Ўқиш режими
+
-
Июнь ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Халқаро ислом академияси ҳамкорлигида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР” мавзусидаги иншолар танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда танловнинг ҳудудий босқичида ғолиб бўлган 45 нафар талаба қатнашди.
Ушбу танловда Қашқадарё вилояти Китоб тумани "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти 2-босқич талабаси МУСАЁРОВ МУРТАЗО 1-ўринни эгаллади ва 30 миллион сўм пул мукофоти, ноутбок ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий ҳазрат томонидан ўзи ва ота-онаси учун Умра сафарига юбориш мукофотлари тақдим қилинди.
УМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати.