Буюк ва муқаддас Ватанимиз — мустақил Ўзбекистон бугун ўз мустақил йўли, ўз сўзи билан дунё ҳамжамияти орасида ўзига хос мустаҳкам нуфуз ҳамда мавқега эга. Шу нуқтаи назардан, мамлакатимизда олиб борилаётган одилона ва халқпарвар сиёсатни тарғиб этадиган қалам аҳлининг Ўзбекистон тараққиётидаги улуши салмоқли, шарафли хизматлари эса самимий эҳтиромга лойиқ.
Оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини, уларнинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш, медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янгилаш, техник-технологик жиҳатдан модернизация қилиш, журналист касбининг ижтимоий мақоми, нуфузини кўтариш, соҳа ходимларининг меҳнатини моддий, маънавий рағбатлантириш йўлида катта ишлар амалга оширилди.Ўзбекистонда “27-июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” сифатида кенг миқёсда нишонлаб келинади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги тизимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ соҳа ходимлари вилоят вакиллиги раҳбарияти томонидан касб байрамлари билан қутланди. Тадбир якунида Интернет сайтлари, ахборот хизматларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган заҳматкаш ходимлардан бир гуруҳи ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, соҳа ходимларининг зиммасидаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юргани Яратганнинг иноятидир.
Барча азизларимизни касб байрами билан чин дилдан қутлаймиз! Барчаларига Ватанимиз равнақи, фарзандлар камолини кўриб яшаш насиб этсин.
УМИ Қашқадарё вилоят вакиллиг матбуот хизмати