1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Илму ҳунар фазилати

1-07-2022, 08:19 314 Ўқиш режими + -
     Илм сўзи луғатда бир нарсани воқийликдагидек идрок этишни билдиради. 
   Шаръий истилоҳда эса, маънавий ишларда нарсаларни тескариси йўқ даражада аниқ билиш сифатига – илм- дейилади. Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат исломда бор холос. Қуръони Каримда илм ва уломолар энг олий мақомга қўйилган ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уломолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, исломнинг илмга бўлган муносабати хақида (кўплаб маълумотлар келган) тасаввур ва шунга яраша ахкомлар чиқарилнан. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва Суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга тарқатганлар. Ёшу қари эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла тўкис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Ана ўша даврни яхшилаб ўрганган гарблик инсофли шарқшунослардан бири ўша даврни яхшилаб ўрганиб Ислом умматини бутунича мадрасага қатнайдиган уммат, деб васф қилган. Бу жуда тўғри васфдир. Ўша ҳамма бутунича ислом шариъатига бўйича ҳаёт кечирган вақтда. Ислом нуридан баҳраманд бўлган ҳар бир ўлкада илм-фан маърифат ва маданият гуллаб яшнаган. Илмнинг ҳар бир соҳада оламшумул кашфиёт қилган, улкан уламолар етишиб чиққан. 
Айрим дин душманлари айюҳаннос солаётгандек, ислом ҳеч қачон илмга қарши бўлмаган, балки жаҳолатга қарши бўлган. Агар баъзи бир кавний ва табиий илм уламолари тазйиққа учраган, азобланган ва ўлдирилган бўлса, бошқа дин вакиллари томонидан қилинган. Исломнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Оврўпадаги олимларни каниса ғазабига дучор бўлимларининг асосий сабаби ҳам уларнинг мусулмонлардан илм ўрганганликлари бўлган. Ҳозирги Испания, Партугалия ва уларга қушни давлатларнинг баъзи худудларида саккиз юз йилга яқин давр мобайнида Андалусия номли Ислом давлати хукм сурган. Бу давлатда  илм-фан, маданият гуллаб яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олишган илмий тажрибаларда иштирок этишган. Ўша пайтда илм нима эканини идрок этишдан йироқ бўлган Оврупа каниса рахбарлигида “Мушрук мусулмонларга” сотилган оврупаликларни жазолашга бел боғлаган. Хозирда бу хақиқат бузиб кўрсатилади. Мазкур жабрдийда оврупалик олимлар худди осмондан илм ўрганиб  тушганлари каниса уларни жазолашга киришгандек. Аслида ҳозирги илмий   тараққиётнинг ҳар бир сохаси аввалида мусулмон олимлари туширган. Бу ҳозиргача  одамлардан яшириб келинади. Ислом  илм дини эканини фақат жохилларгина инкор қилишлари мумкин. Ким исломнинг илмга муносабатини билмоқчи бўлса дин душманларининг бўхтонларини бир тарафга йиғиштириб қўйсину, Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифдан илмга тегишли оят ва ҳадисларни ўргансин. Ким Исломнинг илмга муносабатини билмоқчи бўлса тарихга назар солсин, Исломга амал қилган пайтда ҳар бир мусулмон юртидан кўплаб алломалар чиққанига гувох бўлсин. Илм-фан, маданият мислсиз ривожланганини билиб олсин. Ҳамма ўз динидан узоқлашган ҳозирги пайтда мусулмонларнинг тараққиётдан орқада қолгани ва бошқаларнинг илғор бўлиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Инсоф билан айтганда дин махкам тутилганда мусулмонлар илғор, бошқалар қулоқ солган эди, диндан  узоқлашганда мусулмонлар қолоқ, бошқалар илғор бўлди. Демак Исломнинг илмга муносабати, илмнинг фазли ҳақида баралла гапирадиган вақт эди. 
      Муқаддас динимиз шариатида тадбиркорлик касб ҳунар фаолияти билан шуғулланишга нафақат тарғиб қилинади, балки, уларга тўғри фаолият олиб борсалар улкан савоблар берилиши ваъда қилинган.
      Қуръони Каримда  мусулмон жамияти  ер юзига тарқалиб ризқ топиши, касб-хунар билан шуғулланиши , яратувчанлик қилиши ишлаб чиқариш ва тинимсиз иқтисодий  тараққиётга интилиши лозим эканига ундовчи кўплаб далиллар мавжуд бўлиб улардан бири Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади. 
     “Бас намоз тугагандан сўнг ер юзи буйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазилидан талаб қилинг”, шоятки, ютуққа эришсангиз. (Жума сураси 10 оят).
     Ушбу оятда Аллох таъола мўмин мусулмонларни ер юзига тарқалиб , ҳалол йўл билан ризқ топишларига тарғиб қилмоқда ва бу ишни “Аллоҳ таолони фазлидан талаб қилиш деб номланмоқда”.
     Албатта ризқ талаб қилишликда турли холатлар вужудга келиши мумкин. Мисол учун кўпроқ ризққа эришиш мақсадида харом харишга қўл уриш эхтимоли ҳам бор. Шунинг учун Аллоҳ таоло ризқ талаб қилишга амр қилгандан сўнг бевосита “ва Аллоҳни кўп зикр қилинг” дейилмоқда.
    Аллоҳ таолони кўп зикр қилишлик эса ризқ топиш ишида харомдан четланишга омил бўлади. 
 
Холиқов Абдурахмон       
“Лангар ота” жоме масжиди имом хатиби