1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Буғзу-адоват тарқатиш мусулмоннинг иши эмас

1-07-2022, 09:55 215 Ўқиш режими + -
Ислом дини мўъмин-мусулмонларни одамлар орасида бўғзу-адоватни тарқатишдан қайтаради. Ҳар қандай буғзу-адоват ва уни тарқатиш мўъмин-мусулмоннинг иши эмас. Ҳар қандай нарса бўғзу-адоватни қўзғаса у Ислом динидан эмас. Бу ҳақда Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Исломда пайдо бўлган ва одамлар унда ихтилоф қилган ҳар қандай масала борки, агар ўша ихтилоф одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа келтириб чиқармаган бўлса, биламизки, у Исломдаги масала экан. Агар пайдо бўлган ҳар қандай масала одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа ва бўлинишни келтириб чиқарса, биламизки у диндан эмасдир”. 
Аллоҳ таоло барча мўъмин-мусулмонларни бўғзу –адоватдан, фирқаланишдан қайтариб,  барчани ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб шундай дейди “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...” (Оли Имрон сураси, 103-оят).
 
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳай динида бардавом қилсин!
 
Р, Акбаров.
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби