1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фитна тарқатишдан сақланайлик

4-07-2022, 09:40 264 Ўқиш режими + -
Баъзи тоифалар интернет тармоқларида фитна тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. Аслида фитнага сабабчи бўлишдан ўзимизни сақлашимиз даркор.. Аллоҳ таоло “Фитна одам ўлдиришдан ёмонроқдир” дейди.
 Ушбу оятда кўриниб турибдики, барча мўмин мусулмонлар ўртасида раҳна соладиган фитналардан огоҳ бўлиб яшамоқлиги керак. Ҳозирги даврда ушбу тармоқлар орқали динимизни асл моҳиятини тушунмаган ёшларимизни йўлдан адаштириб, имон-эътиқодга зид келадиган, хатти-ҳаракатларни содир этиб, юзи ялтироқ-ичи қалтироқ шиорлар остида ўзга мамлакатларда хижрат қилишликка ундамоқдалар. Бу Ислом динини асл моҳиятига зид амаллардандир. Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в шундай деганлар: “Макка фатхидан кейин хижрат йўқдир” ушбу хадисдан ҳам кўриниб турибдики, мўмин мусулмонларимизни пайғамбаримиз ўзаро ҳамжиҳатликда, тинчликда, тотувликда  хаёт кечиришларига ундаганлар.
Хулоса қилиб айтамизки, интернет тармоқларидаги фитналардан сақланалишлик бугунги кундаги муҳим вазифалардандир. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин, ҳақ йўлда бўлиб, икки дунё саодатини қўлга киритиш бахтини ҳаммамизга мушарраф қилсин!
                
 
                   Э. Сатторов, 
Қарши шаҳар “Хонақа” масжиди имом хатиби